Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.
Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тафсилотлар билан батафсил яқин вақтларда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида танишиш мумкинлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 17 март кунги йиғилишда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Кейинчалик, 9 июнь кунги йиғилишда асосий ставкани яна 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.


