Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Европа Иттифоқи Украинага 1,59 млрд евро ажратади

Баёнотда айтилишича 1,05 миллиард евро дарҳол берилса, 590 миллион евро кейинроқ етказилади.

Европа инвестиция банки Украинага қайта тиклаш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун деярли 1,6 миллиард евро ажратади. Бу ҳақда Еврокомиссия баёнотида айтилади.

Маълум қилинишича 1,05 миллиард евро дарҳол берилса, 590 миллион евро кейинроқ етказилади. Еврокомиссиянинг таъкидлашича, EИБ маблағлари ҳисобидан энергетика, энергия йўлларининг самарадорлиги, транспорт, таълим ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар устида қайта иш бошланади. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 540 миллион еврони ташкил қилади.

Еврокомиссия июль ойи бошида Украинага 1,5 миллиард евро кредит ажратилишини тўхтатиб қўйди. Еврокомиссия қарз олувчи уни қайтариб бера оладими ёки йўқми, деган саволни берган.

«Еврокомиссия, шунингдек, Украина учун кредит гарови одатдаги 9 фоиз ўрнига умумий молиялаштиришнинг 70 фоизини ташкил этишини талаб қилди», деб хабар берди Bloomberg нашри Европа Иттифоқидаги расмий манбаларига таяниб.

Киевга февраль ойидан бошлаб тўрт ой давомида берилган халқаро ёрдам ҳажми 75 миллиард доллардан ошди. Ҳарбий ва гуманитар ёрдамнинг энг йирик донори АҚШ ва (25 миллиард доллар), Европа Иттифоқи институтлари (11,6 миллиард доллар) ҳисобланади.

Авввалроқ АҚШ Украинага яна 368 млн долларлик гуманитар ёрдам бериши хабар қилинган эди. Бу пуллар муҳтожларни озиқ-овқат, ичимлик суви ва уй-жой билан таъминлаш учун сарфланади.

Ундан олдинроқ эса Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЕИ 2022 йил охиригача Украинага 9 миллиард евро миқдорида кредит ажратишини маълум қилган эди. Маълум қилинишича, ушбу ёрдам пакети «асосий қарзни тўлаш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 25 йиллик кредитлар»дан иборат бўлади. Манбаларга кўра, фоиз тўловлари Европа Иттифоқи буджетидан қопланади.

Шуниндек Европа инвестиция банки аввал ҳам Украинага 668 млн евролик молиявий ёрдам берган эди.