Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади

Business.gov.uz портали «Тадбиркор виртуал офиси» порталига айлантирилди.

Ўзбекистонда умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади. Бу ҳақда «Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, business.gov.uz портали «Тадбиркор виртуал офиси» порталига айлантирилди. Портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.

Таъкидланишича, 2022 йил 1 августдан порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:

  • тадбиркорлар;
  • Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Саll-марказ хизмати;
  • Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;
  • ҳоким ёрдамчилари;
  • мурожаатлар автоматик ёки вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади; 
  • ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;
  • Вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.

Вакил ҳар йили 1 мартгача Президентга давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ҳукуматга киритилади.

Аввалроқ умумий Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари 4 ойга айрим солиқлардан озод қилиниши ҳақида хабар берилганди.