Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкент халқаро аэропортида SIM-карталар сотиш ва умумий овқатланиш пунктини ташкил этиш бўйича аукцион ғолиблари аниқланди

Аэропортда гаджет ва SIM-карталар сотиш, умумий овқатланиш пунктини ташкил этиш ҳамда савдо автоматларини ўрнатиш бўйича аукционлар якунланган. Kommers.uz мухбирининг хабар беришича, ҳудудда китоб дўкони очишга талабгорлар топилмаяпти.

Тошкент халқаро аэропортида SIM-карталар сотиш ва умумий овқатланиш пунктини ташкил этиш бўйича аукцион ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Kommers.uz мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент халқаро аэропортида «Тошкент-2» терминалини реконструкция қилишнинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Реконструкция доирасида учиб кетиш терминалининг умумий майдони 44 минг 1 метр квадратдан 66 минг 801 метр квадратгача оширилади. Ҳудуд янги қурилиш, рўйхатга олиш, кутиш, багажни қабул қилиш ва чегара назорати зоналарини кенгайтириш орқали катталаштирилади. Натижада аэропортнинг ўтказиш қобилияти ҳар соатда 1200 дан 2400 йўловчига ошади.

Ҳозирда Тошкент халқаро аэропортида савдо майдонларини ижарага бериш бўйича бир қатор аукционлар якунланган.

Компания томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ташувчи транспорт хизматларининг тўлиқ спектрини кўрсатиш бўйича 5 йиллик тажрибага эга: аэропортлар ва вокзалларда кутиб олиш/кузатиш; тез етказиб бериш; VIP такси, микроавтобус ва автобусларда хизмат кўрсатиш.

Аэропорт йўловчиларини ташиш тарифлари, шунингдек, келиш залида ўрнатиладиган такси тўхташ жойи дизайнини транспорт компанияси Uzbekistan Airports билан келишиб олиши таъкидланди.

Бундан ташқари, бугунги кунга қадар яна бир қанча лотлар бўйича аукционлар якунланган. «Гаджетлар ва СИМ-карталар» аэропорт терминалида Plug&Play Communications масъулияти чекланган жамияти (Happy Tel бренди) томонидан ташкил этилган. Умумий овқатланиш пункти Pie Point МЧЖ (Pie Republic бренди) томонидан ташкил этилади. Савдо автоматлари Next Artificial Solutions МЧЖ (Vend Market бренди) томонидан ўрнатилади.

Шунингдек, бир қатор аукционлар давом этаётгани айтилмоқда, хусусан: «Йўл ўтказгич остидаги умумий овқатланиш пункти» (Jum кафеси), «Китоб дўкони», «Ширинлик дўкони», «Болалар озиқ-овқат дўкони», «Умумий овқатланиш пункти», «Заргарлик дўкони», «SIM-карталар ва IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш», «Банкоматлар», «Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари», «Суғурта хизматлари». Таъкидланишича, ҳудудда китоб дўкони ташкил этиш учун талабгорлар ҳозирча топилмаган.

Аввалроқ Uzbekistan Airports Тошкент ҳалқаро аэропортидаги таксичилар муаммоси юзасидан қатор чоралар кўрилаётгани, автотураргоҳлар ҳокимликдан Uzbekistan Airports балансига ўтказилаётганини маълум қилганди. Унга кўра, йўловчилар ва кузатувчиларга қулайлик яратиш мақсадида учиб келиш зали олдидаги майдонни реконструкция қилиш, автотураргоҳларни автоматлаштириш ишлари бошлаб юборилган.