Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январидан 31 июлигача бўлган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Kommers.uz’га тақдим этган таҳлилида сўз боради.
Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши Фарғона (34,4 фоиз), Андижон (22,8 фоиз), Хоразм (18,0 фоиз) вилоятларида, Тошкент шаҳрида (19,1 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (31,2 фоиз) кузатилган.
Сирдарё (-31,6 фоиз), Сурхондарё (-2,6 фоиз) ва Навоий (-1,8 фоиз) вилоятларида ажратилган кредитлар миқдорининг камайганлиги кузатилган. Бу 2021 йилда текстил ва бошқа ишлаб чиқариш лойиҳалари учун катта миқдорда кредитлар ажратилиши билан боғлиқ.
Марказий банк маълумотларига кўра, республиканинг бази бир вилоятларида ажратилган кредитлар миқдорининг камайиши базис даврда (2021 йил январь ва февраль) иқтисодиётнинг реал секторидаги йирик лойиҳаларга катта миқдорда кредитлар ажратилганлиги билан изоҳланади.
Ҳисобот даврида эса асосан ушбу лойиҳалар бўйича кредитларни қайтариш операциялари амалга оширилаётгани маълум қилинди.


