Иқтисодчи Отабек Бакиров Kommers.uz’га берган интервьюсида 2 миллион сўмлик давромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийинлигини таъкидлади.
Иқтисодчининг қайд этишича, аҳоли ўртасида жамғаришга бўлган рағбат уларнинг даромад даражасидан келиб чиқади.
«Одамларга нисбатан жуда кўп айблов бўлади, молиявий саводхонлиги паст, жамғаришни истамайди деган. Йўқ, аслида ундай эмас.
Бир нарсани тушуниш керак: одамнинг турмуш даражаси ва даромадлари ошиши билан жамғаришга бўлган эҳтиёж пайдо бўлади. Ҳудди эҳтиёжлар пирамидасига ўхшаб. Жамғаришга бўлган раҳбат одамнинг маълум даромадга эришганидан кейингина юз беради.
Шартли равишда айтаман, 2 миллион сўм даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбати пайдо бўлиши жуда қийин.
Молиявий саводхонлик бўйича саволлар мавжуд. Лекин одамларда жамғаришга бўлган рағбати йўқлигида молиявий саводхонликнинг ўрни юқори эмас», — деди Отабек Бакиров.
Суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилиш мумкин:
Аввалроқ Иқтисодчи Исмоил Туропов Kommers.uz’га берган интервьюсида сўнгги 2-3 йилда аҳоли ўртасида онлайн омонатлар оммалашгани ва бу омонатлар бозорида катта ютуқ бўлганини таъкидлаганди. Унинг қайд этишича, пандемия туфайли масофавий хизматлар ривожланиши фонида онлайн омонатлар ҳажми ошган.


