Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди

10:02 · 29.06.2026

Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда

9:05 · 29.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:55 · 27.06.2026

Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?

11:23 · 26.06.2026

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

8:14 · 26.06.2026

Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади

15:22 · 25.06.2026

Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда

12:52 · 25.06.2026

Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк

10:49 · 25.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди

Қайтарилмаётган фоизли қарзларнинг 16,7 триллион сўми давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди
Фото: ТАСС

Ўзбекистонда 2026 йил май ойида банклардаги муаммоли кредитлар миқдори 1,7 триллион сўмга (7,7 фоиз) кўпайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

1 июнь ҳолатига кўра, республикада муаммоли кредитларнинг жами қиймати 23,6 триллион сўмдан ошган. Бу кўрсаткич 1 май куни 21,9 триллион сўмни ташкил этганди.

Қайтарилмаётган фоизли қарзларнинг 16,7 триллион сўми давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда (бир ой олдингидан 1,6 триллион сўмга кўп). Қолган қисми (6,9 триллион сўм) хусусий банкларга тегишли (бир ойда 100 миллиард сўм ошган).

Энг йирик миқдордаги муаммоли кредитларни еттита (жами тўққизта давлат банки мавжуд) давлат банки ажратган. Биринчи ўринда қайтарилмаётган 3,54 триллион сўм кредитлари билан Ўзмиллийбанк турибди. Кейинги ўринларни қуйидаги давлат банклари эгаллаган:

  • Агробанк — 3,1 триллион сўм;
  • Ўзсаноатқурилишбанк — 2,1 триллион сўм;
  • Асака банк — 1,94 триллион сўм;
  • Микрокредитбанк — 1,78 триллион сўм;
  • Халқ банки — 1,75 триллион сўм;
  • Бизнесни ривожлантириш банки — 1,1 триллион сўм.

Хусусий банклардан қайтариш муддати ўтган кредитлар миқдори йириклиги бўйича Капитал банк биринчи ўринга чиққан — 1,3 триллион сўм. Кейинги ўринни Ипотека-банк эгаллаган бўлиб, жами 1 триллион сўмдан ортиқ муаммоли кредитлари мавжуд.

2025 йил якунида банкларга қайтарилмаётган фоизли қарзлар миқдори 18,05 триллион сўмгача қисқарганди. Бироқ жорий йилда мазкур кўрсаткич ўсиб бормоқда. Жумладан, январь ойида 19,3 триллион сўмга, февралда 20,2 триллион сўмга етган. Март ойида қисқариш кузатилиб 19,86 триллион сўмни ташкил этган. Апрелга келиб, қайтарилмаётган қарзлар улушига яна икки триллион сўм қўшилган.

Умуман олганда, республикада охирги беш йил давомида муаммоли кредитлар улуши сезиларли ортган. Хусусан, 2021 йил 1 январда жами муддати ўтган қарзлар 5,8 триллион сўм эди. Орадан бир йил ўтиб бу рақам бирданига 17 триллион сўмга чиққан. Мазкур кескин ўсиш пандемия ва ундан кейинги тикланиш даврига тўғри келган. 2023 йил январда 14 триллион сўмлик, 2024 йил бошида 16,6 триллион сўмлик муаммоли кредитлар қайд этилган. 2025 йил январида муаммоли қарзлар 21 триллион сўмдан ошиб кетганди.

Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди
Интервью, Янгиликлар 10:02 · 29.06.2026
Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди
Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда
Янгиликлар 9:05 · 29.06.2026
Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:55 · 27.06.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Янгиликлар 11:23 · 26.06.2026
Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Янгиликлар 8:14 · 26.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Янгиликлар 15:22 · 25.06.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади