Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 20 млн доллар ажратади

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги бўйича молиявий тафовутни қисқартириш ва молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш учун 20 млн доллар ажратади.

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги бўйича молиявий тафовутни қисқартириш ва молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш учун «Ипотекабанк»ка 20 миллион доллар ажратади. Бу хақда ташкилот расмий саҳифасида хабар берилди.

Маълум бўлишича, корпорациянинг «Ипотекабанк» учун ажратган 20 миллион долларлик молиявий пакети сўмида тўланади. Молиялаштиришнинг тўртдан бир қисми ташкилотнинг «Аёллар учун банк фаолияти» дастури орқали аёлларга тегишли бизнесларга ажратилади.

Бундан ташқари, тадбиркор аёлларни молиялаштириш ташаббуси (We-Fi) банкка аёлларга тегишли бизнесни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бериш учун 160 минг АҚШ доллари миқдорида имтиёзлар беради.

Таъкидланишича, кичик бизнес Ўзбекистондаги барча тадбиркорлик субъектларининг қарийб 90 фоизини ташкил этиб, 2021 йилда барча иш ўринларининг тўртдан уч қисми ва мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 55 фоизи шу сектор ҳиссасига тўғри келган. Бироқ, уларнинг кўпчилининг молиялаштиришга бўлган эҳтиёжи қондирилмаган, тақчиллик 10,2 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг қўшимча акцияларини сотиб олиши хабар қилинганди. Унга кўра,  Ўзбекистон томонидан ХТТБ ва ХМКнинг қўшимча акцияларини сотиб олиш учун тўлов жадваллари тасдиқланган.