Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Дунёдаги илк хеж-фондлардан бирининг асосчиси Жулиан Робертсон вафот этди

Дунёдаги илк хеж-фондлардан бирига асос солган америкалик миллиардер Жулиан Робертсон 90 ёшида вафот этди. Унинг бойлиги 4,8 млрд долларга баҳоланганди.

Фото: CNBC

Америкалик миллиардер, дунёдаги биринчи ва бир вақтлар энг йирик хедж-фондлардан бирининг асосчиси Жулиан Робертсон 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда миллиардер вакилига таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.

Forbes маълумотларига кўра, Робертсоннинг бойлиги 4,8 миллиард долларга баҳоланган. Робертсон Tiger Management фондига 1980 йилда, 48 ёшида асос солган. Унинг бошқарув остидаги активлар 1998 йилга келиб 8 миллион доллардан 22 миллиард долларгача ўсди.

Tiger Management’нинг бу даврдаги ўртача йиллик даромади 32 фоизни ташкил этиб, Робертсонга Жорж Сорос ва Майкл Стейнхардт каби муваффақиятли инвестор сифатида обрў келтирди.

Япония иенасининг долларга нисбатан ўсиши туфайли 1998 йил октябрь ойида Tiger Management бир савдо сессиясида 2 миллиард доллар йўқотди. Бу ўша пайтда бир кундаги энг катта йўқотишлардан бири эди.

Кейинги 18 ой ичида фонд яна йўқотишларга ва инвесторларнинг чиқиб кетишига дуч келди. Унинг активлари 70 фоиздан кўпроққа — 21 миллиард доллардан 6 миллиард долларгача камайди.

Робертсон 2000 йил март ойида фонд тугатилишини эълон қилди. Жамғарма ёпилгандан сўнг Робертсон ўзининг кўплаб собиқ савдогарларига келажакдаги фойда улуши эвазига капитал билан таъминлаш орқали ёрдам берди.

Ўзларининг хеж-фондларига асос солган бу трейдерлар Tiger Cubs номи билан машҳур бўлди. Улардан бири Archegos жамғармаси асосчиси Билл Хванг эди. Унинг 2021 йилдаги «қулаши» фонд бозорида катта сотувга ва кўп миллиард долларлик банк йўқотишларига олиб келди.

Tiger Management ёпилганидан сўнг Робертсон бошқа одамларнинг пулларини бошқариш каби стрессли ишни ташлади. Миллиардер вино заводлари ва гольф курортларига сармоя киритган ва сўнгги йилларининг бир қисмини Янги Зеландияда ўтказган.

Аввалроқ АҚШда 2 миллиард доллар солиқ тўламаганликда айбланган миллиардер, Монаконинг энг бой аёли, Италиянинг энг бой миллиардерларидан бири  ва «Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этгани ҳақида хабар берилганди.