Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Давлат бюджети даромадлари I ярим йилликда салкам 93 трлн сўмни ташкил этди

Молия вазирлиги I ярим йиллик учун давлат бюджети даромадлари 92,6 трлн сўмни ташкил этганини маълум қилди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 17,8 трлн сўмга (+23,7 фоиз) кўп.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг I ярим йиллиги учун давлат бюджети даромадлари 92,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг давлат бюджети даромадларининг ижроси бўйича дастлабки натижалар шарҳида сўз боради.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг I ярим йиллиги учун давлат бюджети даромадлари 92,6 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 17,8 триллион сўмга (+23,7 фоиз) кўп бўлган.

Инфографика: Молия вазирлиги

Солиқ тушумлари 71 триллион сўмни ёки давлат бюджети даромадлари умумий ҳажмининг 76,7 фиозини ташкил этган. Божхона тушумлари 21,5 триллион сўмни ёки давлат бюджети даромадлари умумий ҳажмининг 23,2 фиозини ташкил қилган.

Инфографика: Молия вазирлиги

Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбати 2022 йилнинг I ярим йиллигида 24,5 фоизни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоиз пунктга ошган. ЯИМга нисбатан улушнинг ошиши асосан билвосита солиқлардан даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумларнинг ўсиши билан изоҳланади.

Инфографика: Молия вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг давлат бюджети даромадлари 2021 йили 164,7 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 31,7 триллион сўмга (+23,9 фоиз) кўп бўлганди.