Билл Гейтснинг Breakthrough Energy инвестиция фонди сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Neutral компаниясига сармоя киритди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Компания, шунингдек, фермерлар билан ҳамкорликда чиқиндиларни камайтиришга ёрдам беради.
Breakthrough Energy маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги иссиқхона газлари чиқиндиларининг 19 фоизини ташкил қилади. Бу учинчи энг катта кўрсаткичдир.
Биринчи ўринда 31 фоиз билан ишлаб чиқариш саноати туради. Иккинчи ўринда электр энергияси ишлаб чиқариш — 27 фоиз.
«Узоқ муддатли истиқболда компания иссиқхона газлари чиқиндиларини тўғридан-тўғри камайтириш учун фермер хўжаликлари билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Neutral ҳозирда ишлаб чиқаришда саккизта лойиҳага эга, яна 30 таси ривожланишнинг турли босқичларида», — деди Neutral’нинг эмиссияларни камайтириш бўлими бошлиғи Энн Рэдил.
Гейтс инвестиция жамғармаси аъзоси Кармайкл Робертснинг таъкидлашича, истеъмолчилар, айниқса, озиқ-овқат ва ичимликлар ҳақида гап кетганда, барқарор ва иқлимга мос вариантларни танлашга интилмоқда.
Аввалроқ Билл Гейтснинг TerraPower компанияси 750 миллион доллар маблағ йиғгани, пул ядровий энергетика технологиялари ва ядро тиббиётидаги инновацияларни ривожлантиришга сарфланиши ҳақида хабар берилганди.


