Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Қайси банклар хотин-қизлар учун фоизсиз кредит ажратмоқда?

Молия вазирлиги хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредити ажратаётган банклар рўйхатини эълон қилди. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган имтиёзли таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик ҳам талаб этилмайди.

Ўзбекистонда хотин-қизларга тижорат банклари томонидан фоизсиз таълим кредит ажратиш тартиби жорий қилинди. Молия вазирлиги ахборот хизмати кредит ажратадиган банклар рўйхатини эълон қилди.

Маълум қилинишича, талаба ва банк ўртасида 14 фоизли таълим кредити ажратиш тўғрисида шартнома имзоланади. Ушбу кредит бўйича фоиз ставкалари тўлиқ давлат бюджетидан қопланади. 

Таълим кредитини расмийлаштирган хотин-қизлар расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида расмийлаштирилган кредитнинг асосий қарз қисмини қайтаради.

Имтиёзли таълим кредитини расмийлаштириш учун қуйидагилар талаб этилади:

имтиёзли таълим кредити олиш тўғрисидаги тижорат банкига ариза;

кредит олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;

Таълим муассасасининг тўлов-контракт шартномаси;

кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри) ёки учинчи шахс биргаликда қарз олувчининг тижорат банкининг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ имтиёзли таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжати. 

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган имтиёзли таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги 12 та тижорат банки хозирда талабаларга фоизсиз таълим кредити ажратиш учун Молия вазирлиги билан бош битим имзолаган:

  • «Микрокредит банк»;
  • «Асака банк»;
  • «Агробанк»;
  • «Халқ банки»;
  • «Ипотека банк»;
  • «Қишлоқ қурилиш банк»;
  • «Турон банк»;
  • «Ориент финанс банк»;
  • «Миллий банк»;
  • «Ўзсаноатқурилишбанк»;
  • «Ҳамкорбанк»;
  • «Алоқа банк».

Таълим кредитини расмийлаштиришда муаммаолар юзага келса, қуйида келтирилган рақамларга мурожаат қилиш мумкин: