Покистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади
Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов тез орада Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилишини айтди. Биринчи босқичда Самарқанддан Лаҳорга рейслар қўйилади. Иккинчи босқичда Карачи ва Исломободдан Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тез орада авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга таяниб, «Radio Pakistan» хабар берди.
Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, тўғридан-тўғри рейсларнинг йўлга қўйилиши иқтисодиёт ва туризм соҳаларида икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги авиақатновлар босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Манбада айтилишича, биринчи босқичда Самарқанддан Лаҳорга рейслар қўйилади. Иккинчи босқичда Карачи ва Исломободдан Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилади.