WizzAir авиакомпанияси илк бор Самарқандга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airaports хабар берди.
Маълум қилишича, 13 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:29 да Венгриянинг WizzAir авиакомпаниясига тегишли самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. Ўзбекистонга янги: Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналишини очган Airbus А 321 neo самолёти анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари ва 141 нафар йўловчи эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 25 январидан бошлаб WizzAir Тошкент аэропортига ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни бошлашни режалаштирган.


