Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Azal авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди

Azal авиакомпанияси Фарғонага мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Бокудан Фарғонага мунтазам қатновлар ҳафтасига бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган

Фото: Yandex

15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:15да Озарбайжоннинг Azal авиакомпаниясининг самолёти Фарғонага келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Маълум бўлишича, Боку-Фарғона-Боку йўналишини очган Аirbus А320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.

Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Айтиш жоизки, Фарғона Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга – сешанба ва пайшанба кунлари.