Uzbekistan Airways 2023 йил 28 мартдан бошлаб Тошкент—Милан—Тошкент ва 31 мартдан Тошкент—Париж—Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Тошкент—Милан йўналишида авиачипталар 4 391 000 сўмдан, Тошкент—Милан—Тошкент йўналишида эса 6 084 752 сўмдан бошланади. Тошкент—Париж йўналишида эса авиачипталар 4 317 000 сўмдан, Тошкент—Париж—Тошкент йўналишида эса 6 337 975 сўмдан бошланади.
«Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3 фоиз чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин», дейилади хабарда.
Аввалроқ Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси Абу-Дабига парвозларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди. Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади


