Ўзбекистоннинг коррупция бўйича рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди

19:55 · 11.02.2025

Экспорт илк бор 27 млрд долларга етди

12:43 · 11.02.2025

Amazon, Google, Meta ва Microsoft сунъий интеллектга 300 млрд доллар инвестиция киритади

10:36 · 11.02.2025

Марказий банк 10 та банкни жаримага тортди

20:21 · 10.02.2025

Тошкент супермаркетларида қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани маълум қилинди

19:21 · 10.02.2025

Панама канали атрофидаги баҳслар ва нима учун у Доналд Трампга керак?

15:12 · 10.02.2025

Ўзбекистонда январь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

12:49 · 10.02.2025

Иқтисодий судлар даъвогарлар фойдасига 27,5 трлн сўм ундириш бўйича қарор қабул қилган

11:03 · 10.02.2025

Ўзбекистонда экофаол фуқароларга ҳар йили 14 та электромобиль берилади

9:53 · 10.02.2025

Anorbank Энергетика вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» биноларини қарийб 440 млрд сўмга сотиб олди

17:57 · 08.02.2025

Самолётга қанча қўл юкини олиб чиқиши мумкин? Uzbekistan Airways бу бўйича батафсил маълумот берди

13:53 · 08.02.2025

Ўзбекистон ЯИМи 1,45 квадриллион сўмга етди

11:11 · 08.02.2025

Биринчи трансмиллий корпорация асосчиси — Зингер ва унинг дунёни эгаллаган тикув машиналари

9:17 · 08.02.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

7:01 · 08.02.2025

Ёшга доир пенсияни проактив шаклда тайинлаш бошланади. Бу нима дегани?

21:11 · 07.02.2025

Автокредит беришда чегирмалар ҳисобга олиниши мумкин

14:18 · 07.02.2025

Россияда мигрантларнинг банк ҳисобрақамларини оммавий блоклаш бошланди

12:33 · 07.02.2025

“Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади

11:53 · 07.02.2025

Ўзбекистонда экофаол фуқароларга ҳар йили 14 та электромобиль берилади

«Ўзбекистон—2030» стратегиясига кўра, оиланинг барча вояга етган аъзолари «Экофаол фуқаро» мақомини олганда, ушбу оилага «яшил оила» мақоми ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади.

Ўзбекистонда экофаол фуқароларга ҳар йили 14 та электромобиль берилади

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатда белгиланишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформани ишга туширади:

  • экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;
  • оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль бериш;
  • аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда маҳалланинг ички инфратузилмасини янада яхшилаш тадбирларини молиялаштиришга, хусусан йўлларни таъмирлаш, энерготежамкор ёритиш ускуналарини ўрнатиш, болалар майдончасини қуриш, “яшил боғ” яратиш ва ўриндиқлар ўрнатиш, чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, чиқиндиқутилари ва контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.

Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъуллар этиб тегишинча экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгиланган.

Кимларга «экофаол фуқаро» мақоми берилади?

Дарахт экадиган, жамоат транспортида ҳаракатланадиган, бир сутка давомида 10 минг ва ундан кўп қадам юрган, ортиқча вазнни камайтирган, чиқинди ташлашни камайтирган, пластикдан фойдаланишни камайтирган ва шахсий автомобилини электромобилга ўзгартирган кишилар «Экофаол фуқаро» ҳисобланади. Шу билан бирга, улар уйига қуёш панели ўрнатиши, уй фасадини энерготежовчи материаллар билан қоплаши, электр ёритишни ҳаркатланиш датчигига ўтказиши ҳамда электр, газ ва сув таъминотини тежашга эришган бўлиши керак. Бундан ташқари, «экофаол фуқаро» бўлиш учун экология соҳасидаги жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиш ҳам талаб этилади.

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди
Янгиликлар 19:55 · 11.02.2025
Ўзбекистоннинг коррупция бўйича рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди
Экспорт илк бор 27 млрд долларга етди
Иқтисодиёт, Молия, Янгиликлар 12:43 · 11.02.2025
Экспорт илк бор 27 млрд долларга етди
Amazon, Google, Meta ва Microsoft сунъий интеллектга 300 млрд доллар инвестиция киритади
Технология, Янгиликлар 10:36 · 11.02.2025
Amazon, Google, Meta ва Microsoft сунъий интеллектга 300 млрд доллар инвестиция киритади
Марказий банк 10 та банкни жаримага тортди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 20:21 · 10.02.2025
Марказий банк 10 та банкни жаримага тортди
Тошкент супермаркетларида қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани маълум қилинди
Янгиликлар 19:21 · 10.02.2025
Тошкент супермаркетларида қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани маълум қилинди
Панама канали атрофидаги баҳслар ва нима учун у Доналд Трампга керак?
Таҳлил, Янгиликлар 15:12 · 10.02.2025
Панама канали атрофидаги баҳслар ва нима учун у Доналд Трампга керак?