Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

13:23 · 03.03.2026

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

12:22 · 03.03.2026

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади

9:19 · 03.03.2026

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда

14:35 · 02.03.2026

Сўмдаги тижорат кредитларининг ўртача ставкалари 23 фоизга яқинлашди

10:11 · 02.03.2026

Ўзбекистонда январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

8:57 · 02.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:06 · 28.02.2026

Январда сўмдаги омонатлар бўйича ўртача ставка 0,5 фоизга ошди

13:51 · 27.02.2026

Ўзбекистонда ягона солиқ ҳисобварағи жорий этилиши мумкин

12:35 · 27.02.2026

Солиқ ходимларининг даромадлари декларация қилинади, нотаирусларга янги ваколат — 1 мартдан нималар ўзгаради?

10:01 · 27.02.2026

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми сезиларли ўсди

11:22 · 26.02.2026

17 ёшда бошланган ғоя сабаб “энг ёш миллиардер”га айланган шахс — Остин Расселнинг муваффақият йўли

15:00 · 25.02.2026

Ўзбекистонда айрим ўқитувчилар учун даромад солиғи 7,5 фоизга туширилади

10:37 · 25.02.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга бир ойда 3 млрд сўм мукофот тўланди

14:19 · 24.02.2026

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 300 млн сўмгача оширилади

13:01 · 24.02.2026

Ўзбекистон давлат қарзи 46,8 млрд долларга етди, давлат ташқи қарзи ўсиши тезлашди

10:34 · 24.02.2026

Марказий банк: сўм январда 1,4 фоизга қадрсизланди

14:23 · 23.02.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека кредитининг бошланғич тўлови қоплаб берилади

12:30 · 23.02.2026

Биржа савдоларида иштирок этувчиларнинг «ишончлилик» рейтинги тузилади

Шунингдек, икки томонлама қарама-қарши аукцион савдоларида сотилган маҳсулотларни ягона юклаш манзили принципи асосида фаолият кўрсатувчи «биржа омбори» хизматлари республиканинг ҳар бир ҳудудида йўлга қўйилади.

Биржа савдоларида иштирок этувчиларнинг «ишончлилик» рейтинги тузилади

«Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, биржа савдоларида бозор комюктурасини ҳисобга олган ҳолда, реал нархни шакллантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, товар-хомашё биржалари ҳамда биржа иштирокчилари фаолиятида қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш мақсад қилинган.

Қарорга кўра, 2025 йил 15 июлдан бошлаб монополь корхоналар ва (ёки) устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарилган:

  • хлорид ва нитрат кислоталари;
  • натрий цианид;
  • гипохлорит натрий;
  • суюқ азот, суюқ хлор;
  • рух белиласи;
  • ферромолибден, базальт, фосфорит ва доломит уни маҳсулотларини барча харидорларга ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотилади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали биржа савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Икки томонлама қарама-қарши аукцион — биржа савдоларида амалга ошириладиган ва бир вақтнинг ўзида товарларни сотиш бўйича ўз таклифларини киритувчи сотувчилар ҳамда сотиб олиш учун ўз таклифларини таклиф қиладиган харидорлар иштирок этадиган аукцион.

Товарларни икки томонлама муқобил аукцион режимида савдога қўйишга рухсат беришга биржанинг Листинг комиссияси томонидан уларни биржа котировкалаш варағига киритиш йўли билан йўл қўйилади.

Республика товар-хомашё биржаси 2025 йил 1 июнгача икки томонлама қарама-қарши аукцион савдолари тизимини йўлга қўйиш, биржа савдолари иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратишга ҳамда уларнинг масъулиятини оширишга қаратилган бир қатор механизмларни жорий қилади.

Жумладан, икки томонлама қарама-қарши аукцион савдоларида сотилган маҳсулотларни ягона юклаш манзили принципи асосида фаолият кўрсатувчи «биржа омбори» хизматлари республиканинг ҳар бир ҳудудида йўлга қўйилади ва уларни Республика биржасида рўйхатдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.

Биржа аъзоларини янги савдо воситалари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда якуни бўйича уларга тегишли малака сертификатларини бериш йўлга қўйилади.

Биржа аъзолари ва биржа савдоларида иштирок этувчиларнинг «ишончлилик» рейтинги юритилади. Биржа иштирокчилари «юқори савдо айланмаси — юқори даромад» тамойили асосида рағбатлантирилади.

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди
Янгиликлар 13:23 · 03.03.2026
Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди
Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин
Янгиликлар 12:22 · 03.03.2026
Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин
Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади
Янгиликлар 9:19 · 03.03.2026
Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда
Янгиликлар 14:35 · 02.03.2026
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда
Сўмдаги тижорат кредитларининг ўртача ставкалари 23 фоизга яқинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:11 · 02.03.2026
Сўмдаги тижорат кредитларининг ўртача ставкалари 23 фоизга яқинлашди
Ўзбекистонда январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Авто, Янгиликлар 8:57 · 02.03.2026
Ўзбекистонда январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди