Ушбу қарор доирасида турли мамлакатларга жами 215 миллион долларлик 139 та ташқи ёрдамни ажратиш тўхтатилган.
Хусусан:
- 5,2 миллион доллар “Media Diversity” (ОАВ хилма-хиллиги) лойиҳасига, жумладан, Буюк Британияда “Get the Trolls Out!” (Тролларни чиқариб ташла!) номли “дезинформацияга қарши кураш дастури”га;
- 2,5 миллион доллар Ўзбекистонда “фуқаролик иштироки ривожи”га;
- 2 миллион доллар Молдовада “Янгиликлар хоналарини барқарорлаштириш ва уларни жалб этишни кенгайтириш”га;
- 1 миллион доллар Бразилияда “фрилансерларга оид ҳуқуқларни йўналтириш”га;
- 2,4 миллион доллар Беларусда “Ижодий контент орқали дезинформацияга қарши курашиш”га;
- 1,7 миллион доллар Европада “Тинчлик ва демократия учун мустақил ОАВ”га;
- 1,5 миллион доллар “Аёллар бошчилигидаги гендерга асосланган адолат ва жавобгарлик ёндашуви”га;
- 1,7 миллион доллар Болгарияда “BeMediaWise” дастурига;
- 900 минг доллар Мавританияда “Аёллар бир жойда йиғилиб, ташкил топиши учун жой”га;
- 750 минг доллар Ливанда “Миграция қилган уй хизматчилари ҳаракатини кучайтириш”га;
- 740 минг доллар Тунисда феминистик “Сўз эркинлиги ташаббуси”га.
Шунингдек, “бехуда” деб топилган қуйидаги грантлар ҳам бекор қилинди:
- Бразилияда «Интернет парчаланишининг олдини олиш» учун 1,4 миллион доллар;
- Қирғизистонда “Фуқаролик жамиятининг барқарорлиги ва мослашувини таъминлаш” учун 750 минг доллар;
- Шри-Ланкада “Ишончни мустаҳкамлаш ва умидни сақлаб қолиш” учун 1 миллион доллар;
- Арманистонда “Демократик маданиятни ривожлантириш” учун 2 миллион доллар.


