Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Акциядорлик жамияти ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

Бундан буён дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестициявий-воситачилар орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик тарзда амалга оширилади. Бунда АЖ акциядордан дивидендлар тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилишга ҳақли эмас.

Акциядорлик жамияти ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

Президент «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Акциядорлик жамиятлари (АЖ) қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзи чиқарадиган акцияларга оммавий жойлаштириш йўли билан очиқ обуна ўтказишга ҳақли. Бунда АЖ ходимлари акцияларни бирламчи оммавий жойлаштиришда ходимлар акцияларига эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.

Дивидендлар миқдори АЖ кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида камида 7 йил давомида оммавий жойлаштириш йўли билан жойлаштирилган тақдирда, ушбу корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоиз дивидендлар тўлашга йўналтирилади (қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар бундан мустасно).

Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилингани тўғрисида хабар дивидендлар тўлаш тўғрисидаги ва бошқа муҳим маълумотлар акциядорлар эътиборига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида СМС ва (ёки) электрон почта орқали ушбу қарор юборилганлиги ва қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома қайд этилган ҳолда етказилади.

Бундан буён дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестициявий-воситачилар орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик тарзда амалга оширилади. Бунда АЖ акциядордан дивидендлар тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилишга ҳақли эмас.

АЖ томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборот ва ҳисоботлар йил давомида икки ва ундан ортиқ марта ўз вақтида ошкор этилмаган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи жамиятнинг ижро этувчи органини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақида кўрсатма киритишга ҳақли.

Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган АЖнинг расмий веб-сайтида 5 ва ундан ортиқ фоизга эгалик қилиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш талаби чиқариб ташланади.

Эмитент Корпоратив ахборотнинг ягона порталида қуйидаги маълумотларни ошкор этиши шарт:

  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
  • эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йиллик ва тўққиз ой якунлари бўйича ҳисоботи;
  • эмитент ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битим тўғрисидаги ахборот;
  • эмитент фаолиятидаги муҳим факт тўғрисидаги хабар.

Шу билан бирга, кўрсатилган маълумотларни ўз расмий веб-сайтида эълон қилиш талаб этилмайди.

Бундан ташқари, расмий веб-сайтга эга бўлиш талаби қимматли қоғозлари фонд биржаси листингига киритилмаган АЖларга нисбатан татбиқ этилмайди, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган АЖлар бундан мустасно.

Ўзгартиришлар:

  • «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги;
  • «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларга киритилди.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2025 йилдан кучга кирди.

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Янгиликлар 17:45 · 04.08.2026
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди
Авто, Янгиликлар 15:47 · 04.08.2026
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди
Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади
Янгиликлар 15:21 · 04.08.2026
Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади
Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади
Молия, Янгиликлар 12:14 · 04.08.2026
Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади
Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди
Авто, Янгиликлар 11:12 · 04.08.2026
Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди
Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин
Янгиликлар 10:11 · 04.08.2026
Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин