Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

18:57 · 21.08.2025

Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

17:11 · 21.08.2025

Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади

11:44 · 21.08.2025

Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

16:36 · 20.08.2025

Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади

15:27 · 20.08.2025

Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?

15:13 · 20.08.2025

Президент хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқиш топшириғини берди

14:12 · 20.08.2025

Банкларда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади

20:31 · 19.08.2025

Ўзбекистонда 2000 га яқин хонанда даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдирди

19:29 · 19.08.2025

2025 йил биринчи ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,1 фоизгача пасайди

14:04 · 19.08.2025

Ота-оналарга контракт тўловлари учун солиқ имтиёзини қўллашда ёш чегараси бекор қилинди

12:09 · 18.08.2025

Уй-жой ва автомобиль бозори сўнгги икки йилликдаги энг юқори фаолликни кўрсатди

9:45 · 18.08.2025

Техник дунё титани — Ларри Эллисон. Миллиардернинг муваффақият йўли

16:15 · 15.08.2025

Марказий банк кредит олувчилар учун чек-лист жорий этишни таклиф қилмоқда

11:58 · 15.08.2025

АИ-80 бензини нархи яна қимматлашди

9:26 · 15.08.2025

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганларга тўловлар учун QR код бўлиши мажбурий этиб белгиланди

15:53 · 14.08.2025

Жаҳон банки: Ўзбекистон юқори даромадли давлатлар даражасига 100 йилдан кейин чиқиши мумкин

12:08 · 14.08.2025

Бизнес аҳолидан кўра нархларнинг ўсишини кўпроқ кутмоқда — Марказий банк сўрови

16:18 · 13.08.2025

Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

Аҳоли келгуси чоракдаги энг кўп харажатлари уй-жой таъмирлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бўлишини режалаштирмоқда. Шунингдек, автомобиль хариди, тўй маросимлари ва саёҳат қилиш каби харажатлар бўйича кутилмалар улуши ҳам юқори шаклланяпти.

Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

Марказий банк Ўзбекистон аҳолиси харажатлари таркиби ва келгусидаги кутилмаларини ўрганди. Шу билан бирга, таҳлилдан кредитга бўлган талаб ҳамда пул жамғариш имкониятлари ҳам ўрин олган.

Жорий йил II чораги бўйича ўтказилган сўровда 77 фоиз (I чоракда 78 фоиз) иштирокчи келгуси бир йилда харажатлари ортишини кутаётганини айтган.

Аҳолининг барча қатламларида уй-жой таъмири учун харажатлар юқори улушга эга бўлмоқда. Шу билан бирга, асосий харажатлар қаторида таълим ва даволаниш учун қилинадиган чиқимлар юқорилигича қоляпти.

Ёшлар кесимида 18-30 ёш орасидагилар уй-жой таъмири, таълим харажатларини режалаштираётганини таъкидлаган. Ўрта ёш вакиллари (31-40 ёшлилар) кўпроқ уй-жой таъмирлашини, 50 ёшдан катталар даволаниш ва бошқа харажатлари асосий ўринда эканини билдирган.

Таҳлил қилинишича, аҳоли келгуси чоракдаги энг кўп харажатлари уй-жой таъмирлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бўлишини режалаштирмоқда. Шунингдек, автомобиль хариди, тўй маросимлари ва саёҳат қилиш каби харажатлар бўйича кутилмалар улуши ҳам юқори шаклланяпти. Бу кутилмалар келгусида мазкур товар ва хизматларга бўлган талаб юқори даражада қолишини кўрсатиши қайд этилган.

Марказий банк келгуси 12 ойда кредит олишни режалаштираётганлар улуши 56,5 фоизни ташкил этганини маълум қилган. Бу I чоракдагига қараганда 2,2 фоизга кам.

«Келгусида кредит олишни режалаштираётганлар улуши ўтган чоракка нисбатан 7-15 миллион сўмгача ҳамда 20 миллион сўмдан юқори даромадли гуруҳларда ошган. 7 миллион сўмгача даромадли гуруҳларда эса камайган», дейилади шарҳда.

Шу билан бирга, 20 миллион сўмдан юқори даромадлилар қолган гуруҳларга нисбатан келгусида кредитга бўлган талаблари камайишини кўпроқ кутаётгани аниқланган.

Кредитга эҳтиёжи юқорилар қарзни асосан уй-жой таъмири, таълим, даволаниш, тўй қилиш ва автомобиль сотиб олишга сарфлашини билдирган.

Сўровда қатнашганлар орасида пул жамғармаси кўпайишини кутаётганлар улуши 62,6 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йил мос чорагига нисбатан бироз юқори.

Жамғармалари ўзгармаслигини кутаётганлар улуши 1,4 фоизга ошиб, 23 фоизни ташкил этган. Жамғармалари камайишини кутаётганлар эса деярли ўзгармаган ва 14,4 фоиз бўлган.

Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?
Молия, Янгиликлар 18:57 · 21.08.2025
Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?
Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди
Янгиликлар 17:11 · 21.08.2025
Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди
Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади
Янгиликлар 11:44 · 21.08.2025
Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади
Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади
Янгиликлар 16:36 · 20.08.2025
Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади
Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади
Янгиликлар 15:27 · 20.08.2025
Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади
Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?
Янгиликлар 15:13 · 20.08.2025
Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?