Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистонда қимматли қоғозларни сотиш ва фондларни молиялаштиришда инвестиция платформаларидан фойдаланишга рухсат берилди

Ўзбекистонда АКТга асосланган инвестиция фаолиятини тартибга солиш механизмлари белгиланди. Махсус ҳуқуқий режимда қимматли қоғозларни сотиш, венчур ва пай фондларини молиялаштириш, коммандит ширкатларга ҳисса киритишда инвестиция платформаларидан фойдаланишга рухсат берилди.

Ўзбекистонда қимматли қоғозларни сотиш ва фондларни молиялаштиришда инвестиция платформаларидан фойдаланишга рухсат берилди

21 августдаги президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини тартибга солиш механизмлари белгиланди.

Ҳужжатда айтилишича, мамлакатда АКТга асосланган инвестиция фаолиятини тартибга солишдан кўзланган мақсад — фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли тарзда ҳимоя қилишни таъмиш ҳамда АКТдан фойдаланган ҳолда инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябргача инвестиция платформаларидан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимида қуйидаги йўналишлар бўйича фойдаланишга рухсат берилади:

  • қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиш;
  • венчур ва пай фондларини молиялаштириш;
  • коммандит ширкатларга ҳисса киритиш.

Махсус ҳуқуқий режим доирасида:

  • юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъектлари инвестиция жалб этишни талаб этадиган лойиҳаларини ҳамда улушга эга бўлиш орқали тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишга оид таклифларини инвестиция платформаларида жойлаштиришга ҳақли;
  • инвесторлар инвестиция платформаларида эълон қилинган инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларга маблағ киритиш орқали инвестиция фаолиятини амалга ошириш ҳамда шу орқали фойда олиш ҳуқуқига эга;
  • инвестиция платформалари орқали амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариш инвестиция ва бошқарув компаниялари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Белгиланган тартибга кўра, инвестиция платформаси орқали киритилган инвестициялар рақамли электрон гувоҳномалар билан тасдиқланади ва инвестицияларни жалб этувчи шахс номидан инвестиция платформалари орқали тақдим этилади.

Инвестиция платформалари операторларига қўйиладиган талаблар:

  • юридик шахс — резидент мақомига эга бўлиш;
  • ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган бўлиш;
  • шартномалар реестрини юритиш.

Шунингдек, инвестицияларни жалб қилувчи шахслар ўтган молиявий йил давомида ўзларида тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги ҳамда солиқ ва бухгалтерия қонунчилигига риоя қилганликлари тўғрисида аудиторлик ташкилотининг хулосасини ҳам инвестиция платформасига жойлаштириши лозим.

Ушбу йўналишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, хусусан, қуйидагилар белгиланди:

  • киритилган маблағлар гаров объекти ҳисобланмайди ва бошқа мақсадларда фойдаланилмайди (суд қарори асосида амалга ошириладиган ҳолатлар бундан мустасно), платформа операторлари, учинчи шахслар томонидан ва уларнинг фойдасига ундирилмайди;
  • жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, норезидентларга инвестиция платформалари орқали инвестиция киритишга рухсат берилади;
  • маблағлар фақат Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларга йўналтирилади;
  • инвестицияларнинг қайтарилиши ва рентабеллиги учун жавобгарлик инвестицияларни жалб этувчи шахсга юклатилади;
  • платформа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари «ақлли шартномалар» (смарт cонтраcт) ёрдамида белгиланади.

Қарорга мувофиқ, платформа операторлари фаолиятини тартибга солиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи этиб Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги белгиланди.

Инвестиция платформалари орқали инвестиция киритиш тўғрисидаги битимлар электрон шаклда тузилади ва инвестиция платформаларидан олинган маълумотлар асосида Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига қўшимча ҳужжатларсиз реал вақт режимида тегишли ёзув киритилади.

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Янгиликлар 13:34 · 22.05.2026
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Янгиликлар 10:34 · 22.05.2026
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди