Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистонда ҚҚС бўйича бир қатор ўзгартиришлар режалаштирилмоқда

Президент ҚҚС маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни қайтаришни назарда тутувчи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни буюрди. Гап бу солиқни тўловчиларни соддалаштирилган рўйхатга олиш, маркетплейс орқали экспорт учун ҚҚС қайтариш, меҳмонхона ва тиббиёт бизнесини қўллаб-қувватлаш ҳақида бормоқда.

Ўзбекистонда ҚҚС бўйича бир қатор ўзгартиришлар режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва ҚҚС бўйича қайтаришга қаратилган қатор қонун лойиҳалари ҳамда президент ва ҳукумат қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилади. Бу давлат раҳбарининг 19 августдаги қарорида назарда тутилган.

Ўзгаришлар бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳаларга тааллуқли — қишлоқ хўжалиги ва туризмдан тортиб, электрон тижорат ва хусусий тиббиётгача.

ҚҚСни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш

Вазирлар маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, ҚҚС тўловига ўтаётган тадбиркорлар балансида кўчмас мулк мавжуд бўлган тақдирда, махсус мақсадларда рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани жойида текширувдан ўтказмасдан ҳам олиши мумкин бўлади.

Мажбурий асосда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этилган шахслар учун ҳам алоҳида механизм назарда тутилган: уларга солиқ тўловчининг иштирокисиз, кейинчалик солиқ органлари томонидан электрон назорат ўрнатилган ҳолда автоматик тарзда сертификат берилади.

Қишлоқ хўжалиги учун ҚҚСни соддалаштириш

Президент қарори лойиҳасида қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблаш ва қўллашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш таклиф этилган.

Маркетплейслар орқали экспорт учун ҚҚСни қайтаришни кенгайтириш

Қонун ва Вазирлар маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларида товарларни миллий ва ташқи маркетплейслар (электрон савдо майдончалари) орқали экспорт қилишда солиқ тўловчиларга тўланган ҚҚС суммасини қайтариш имконияти белгилаб қўйилган.

Бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасидан пулни қайтариш ҳуқуқларини тезкор текшириш учун автоматик равишда Солиқ қўмитасига ўтказилади.

Меҳмонхоналар учун ҚҚСни қайтариш шартларини фарқлаш

Ҳукумат қарори лойиҳасида меҳмонхоналар учун тўланган ҚҚСнинг 20 фоизини қайтариш мезонларини қайта кўриб чиқиш таклиф этилган. Ҳозирда бундай ҳуқуққа фақат даромадининг камида 90 фоизини меҳмонхона хизматларидан олганларгина эга.

Янги қоидаларда бу чегара меҳмонхона тоифасига (юлдузча рейтинги) қараб ўзгаради, бу эса ўрта ва кичик сегментдаги меҳмонхоналар учун тўловни қайтариш дастурида иштирок этишни соддалаштириши керак.

Тиббиётда ҚҚСни қайтариш

Соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини қўллаб-қувватлаш доирасида йиллик товар айланмасини таҳлил қилиш асосида тиббиёт муассасалари учун ҚҚСни қисман қайтариш механизмини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.

Бу тиббий хизматлар соҳасида яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва уларнинг шаффофлигини оширишга хизмат қилиши керак.

ҚҚСни қайтаришда шаффофлик

Шаффофлик ва назоратни ошириш мақсадида контрагентлар томонидан тўланмагани сабабли ҚҚСни қайтариш рад этилган тақдирда солиқ тўловчиларга ўзларининг шахсий кабинети орқали бундай контрагентлар рўйхатидан фойдаланиш имкониятини бериш таклиф этилмоқда.

Бу тезкор чоралар кўриш ва шерикларни танлашда хавфларни камайтириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, айланма солиғидан ҚҚСга ўтишни рағбатлантириш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда: корхоналар бир йилга даромад солиғидан озод қилинади, ҳисоботлардаги хатолар жазоланмайди, бухгалтер маошининг бир қисми эса (олти ой давомида ойига 5 миллион сўмгача) солиқдан чегириб ташланиши мумкин.

Июль ойи бошида Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев меҳмонхона бизнеси вакиллари ва аудиторлар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳисобга олиш ҳуқуқидан воз кечилса, хизматлар соҳаси учун ҚҚС ставкасини пасайтириш имкониятини тан олганди. Шу билан бирга, фойда солиғи ва худди шундай маъмурчилик тартиби сақланиб қолади.

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Янгиликлар 13:34 · 22.05.2026
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Янгиликлар 10:34 · 22.05.2026
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди