Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

15:45 · 10.09.2025

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда

11:37 · 10.09.2025

«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев

17:44 · 09.09.2025

Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади

14:39 · 09.09.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди

10:58 · 09.09.2025

Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

16:25 · 08.09.2025

Тошкент бозорларидаги арзонлаштирилган ярмаркалар камералар орқали назорат қилинади

12:26 · 08.09.2025

Электрон ҳисоб-фактураларда рискларни баҳоловчи тизим ишга туширилмоқда

10:41 · 08.09.2025

Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

14:12 · 06.09.2025

Сёрфингдан миллиардерликка: Ник Вудманнинг GoPro орқали эришган муваффақият ҳикояси

12:33 · 05.09.2025

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди

11:11 · 05.09.2025

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нол ставкага туширилади

10:02 · 05.09.2025

Автомобиллар нархларини «мақбуллаштириш ва тартибга солиш» бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

17:54 · 04.09.2025

«Пойтахт банк»ка янги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тайинланди

14:21 · 04.09.2025

Банкларда кредит ажратиш бўйича коррупция хавфи юқорилиги маълум қилинди

10:38 · 04.09.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43,4 млрд долларга етди

17:15 · 03.09.2025

Олтин нархи биринчи марта 3600 доллардан ошди

15:11 · 03.09.2025

Ўзбекистонда уй-жойни ҚҚС билан харид қилишда кешбэк жорий этилиши мумкин

9:07 · 03.09.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди

Сентябрь аввалида хорижий валютадаги захира активлари 9,44 млрд долларни ташкил этган. Бу рақам бир ой олдингидан 49,3 млн долларга кам.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди

Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати биринчи марта 50,1 млрд долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган статистикада маълумот берилган.

Жорий ой бошида мамлакат захирасида 11,8 млн унция (334,5 тонна) олтин борлиги қайд этилган. Унинг қиймати 40 млрд доллардан ортиқни ташкил этган. Таққослаш учун, август ойи бошида бу рақам 38,7 млрд доллар эди (331,6 тонна). Бир ой давомида республика олтин захираси қолдиғи қарийб 1,4 миллиард долларга ошган.

Сентябрь аввалида хорижий валютадаги захира активлари 9,44 млрд долларни ташкил этган. Бу рақам бир ой олдингидан 49,3 млн долларга кам.

Захиралар қиймати олтин нархи кескин қимматлашгани фонида ўсиб бормоқда. Масалан, 2024 йил 1 сентябрда (1 йил илгари) республика захирасида 12 млн унция (340,1 тонна) олтин бўлган (12 ойда 5,6 тонна камайган). Қимматбаҳо металл қиймати эса 30,4 млрд долларни ташкил этган. Яъни мамлакатда олтин миқдори эмас, қиймати сезиларли ўсиш трендида.

Урушлар, давлатлар ўртасидаги низолар, умуман олганда глобал иқтисодий-сиёсий ноаниқликлар фонида олтин нархи кескин кўтарилиб бормоқда. Мисол учун, 8 сентябрь ҳолатига кўра, 1 унция олтин нархи дунёда 3 минг 655 доллардан ошди. Бундай юқори қиймат нафақат аввалги ойларда, балки тарихда бўлмаган.

Ўзбекистон нарх қимматлашгани сари олтин сотуви бўйича рекордларни ҳам янгиламоқда. Республика жорий йил январь июль ойларида қарийб 7,7 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йил мос давридагига қараганда 83,7 фоизга кўп. Олтин сотуви мамлакат етти ойлик жами экспортининг 37,7 фоизини ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2025 йил И ярмида 56,7 тонна олтин қазиб олинган. Бу рақам ўтган йил мос давридагига қараганда 3,8 фоизга юқори.

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар 15:45 · 10.09.2025
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда
Янгиликлар 11:37 · 10.09.2025
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда
«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев
Янгиликлар 17:44 · 09.09.2025
«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев
Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади
Янгиликлар 14:39 · 09.09.2025
Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди
Янгиликлар 10:58 · 09.09.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди
Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 16:25 · 08.09.2025
Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди