Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:59 · 27.12.2025

2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади

16:46 · 26.12.2025

Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади

15:17 · 26.12.2025

Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади

15:00 · 26.12.2025

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди

10:35 · 26.12.2025

Амжад Масад — код ёзишни элита машғулотдан оммавий имкониятга айлантирган стартапчи

13:37 · 25.12.2025

Ўзбекистонда Damas ва Onix ишлаб чиқариши камайди

10:44 · 25.12.2025

Банкларда “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилади

9:50 · 25.12.2025

Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда

17:07 · 24.12.2025

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна тарихий рекордни янгилади

14:14 · 24.12.2025

Тошкентда ўртача ижара нархи қимматлашди

12:09 · 24.12.2025

Тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти яратилади

10:41 · 24.12.2025

Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

17:43 · 23.12.2025

Ўзбекистонда III чоракда квартиралар нархи долларда 5,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:40 · 23.12.2025

Бюджет харажатлари устидан назорат кучайтирилади

11:37 · 23.12.2025

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси 6 фоизга ўсди

10:02 · 23.12.2025

Аҳолига истеъмол кредити ва микроқарз ажратиш бўйича максимал миқдорлар белгиланди

16:34 · 22.12.2025

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик жараёнида Россия билан музокараларни якунлади

13:58 · 22.12.2025

Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди?

Марказий банк раиси сўмнинг долларга нисбатан алмашув курси сўнгги ойлар ичида ноодатий мустаҳкамланганига изоҳ берди. Тимур Ишметов миллий валютанинг мустаҳкамланиш тенденцияси бир қатор омиллар натижасида юз бераётганини айтди ва Марказий банк алмашув курси шаклланишига аралашмаслигини эслатди.

Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди?
Фото: «novostipmr.com»

Марказий банк раиси Тимур Ишметов 11 сентябрь кунги матбуот анжуманида сўмнинг долларга нисбатан алмашув курси сўнгги бир неча ой ичида ноодатий мустаҳкамланганига изоҳ берди.

У алмашув курси бўйича алоҳида тўхталиб ўтмоқчилигини, сабаби сўнгги пайтларда шу мавзу атрофида кўплаб муҳокамалар бўлаётганини таъкидлади.

«Аввало шуни эслатиб ўтмоқчиманки, миллий валюта курси ички валюта бозорида жорий талаб ва таклиф асосида шаклланади. Марказий банк алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич белгиламайди ва алмашув курси шаклланишига аралашмайди. Нисбатан қулай макроиқтисодий шароитлар валюта бозоридаги жорий тенденцияларни шакллантирмоқда», — деди Марказий банк раиси.

Унинг айтишича, миллий валюта йил бошидан бери 3−4 фоиз атрофида мустаҳкамланган ва бу тенденция бир қатор омиллар натижасида юз бермоқда. Хусусан, 2025 йилда иқтисодиётда хорижий валюта таклифи сезиларли даражада юқори шаклланмоқда.

Январь—июль оралиғида олтинсиз экспорт қарийб 20 фоизга ошди, жами экспорт эса 20,4 млрд долларни ташкил этиб, 37 фоизга ўсди. Хорижий инвестициялар, қарз инструментлари оқими сезиларли ошиши кузатилмоқда. 2025 йилнинг биринчи яримйиллигида жами 8,5 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Кўрсаткич 37 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.

Январь—август оралиғида мамлакатга 12,1 млрд доллар пул ўтказмалари келиб тушди, бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп. Бунда банклар томонидан жисмоний шахсларга сотилган валюта ҳажми сезиларли пасайиб, валюта харидига нисбатан тафовут 5,6 млрд долларни ташкил этди.

Бундан ташкари, йил бошидан жаҳонда долларнинг бошқа валюталарга нисбатан 9−10 фоизга қадрсизланиши кузатилди.

«Таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ички валюта бозорининг инфратузилмаси такомиллаштирилиши, маркетмакер функцияси самарали ишлаши ҳамда бозорда фаоллик ошиши алмашув курсининг ташқи шоклар ва ноаниқликларга мослашувчанлигини оширди», — деди Тимур Ишметов.

Унинг айтишича, алмашув курсининг тебранувчанлиги ошиши, ўз навбатида, миллий валютанинг доимий қадрсизланиши бўйича кутилмаларни камайтиради, хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта хатаридан ҳимояланишини рағбатлантиради, иқтисодиётда долларлашув даражаси камайишига хизмат қилади ва пул-кредит сиёсати трансмиссиясини — самарадорлигини яхшилайди.

«Шу билан бирга, номинал алмашув курсида мустаҳкамланиш кузатилган бўлсада, реал самарали алмашув курси йил бошидан деярли 4 фоизга қадрсизланди. Бу ички инфляциянинг юқори даражада сақланиши ва савдо ҳамкорларининг миллий валютаси сўмга нисбатан кўпроқ мустаҳкамланиши ҳисобига юзага келди. Савдо ҳамкорларидаги жорий иқтисодий тенденциялар ва кутилмаларни инобатга олиб, келгуси ойларда сўмнинг реал алмашув курсига нисбатан юқори босимлар кузатилмаслиги кутилмоқда», — деди Тимур Ишметов.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:59 · 27.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади
Янгиликлар 16:46 · 26.12.2025
2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади
Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади
Янгиликлар 15:17 · 26.12.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади
Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади
Янгиликлар 15:00 · 26.12.2025
Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди
Янгиликлар 10:35 · 26.12.2025
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди
Амжад Масад — код ёзишни элита машғулотдан оммавий имкониятга айлантирган стартапчи
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:37 · 25.12.2025
Амжад Масад — код ёзишни элита машғулотдан оммавий имкониятга айлантирган стартапчи