Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади

16:52 · 30.06.2026

Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?

15:36 · 30.06.2026

Тадбиркорларни текширишнинг янги тартиби белгиланди

14:35 · 30.06.2026

Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди

11:07 · 30.06.2026

Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда

10:14 · 30.06.2026

Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?

17:46 · 29.06.2026

Ўзбекистонда электромобиллар сони бир йилда 68 фоизга ошди

12:05 · 29.06.2026

Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди

10:02 · 29.06.2026

Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда

9:05 · 29.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:55 · 27.06.2026

Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?

11:23 · 26.06.2026

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

8:14 · 26.06.2026

Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади

15:22 · 25.06.2026

Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда

12:52 · 25.06.2026

Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк

10:49 · 25.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?

Июнь ойида сўм долларга нисбатан 0,5 фоизга заифлашиб, бир доллар учун 12 060,84 сўмни ташкил этди. Бунда йил бошидан буён миллий валюта бор-йўғи 0,3 фоизга арзонлашган.

Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?
Фото: «novostipmr.com»

Июнь ойида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курси 0,5 фоизга пасайди. Бу Марказий банк маълумотларида акс этади.

31 май ҳолатига кўра, долларнинг расмий курси 11 997,83 сўмни ташкил этган бўлса, 30 июнга келиб бу кўрсаткич 12 060,84 сўмга етди — шу тариқа, бир ой давомида америка валютаси 63,01 сўмга ёки 0,5 фоизга қимматлади. Таққослаш учун, апрель ойида сўм долларга нисбатан қарийб 2 фоизга мустаҳкамланган бўлса, май ойида 0,5 фоизга қадрсизланган.

Бунда йил бошидан буён миллий валюта долларга нисбатан бор-йўғи 0,3 фоизга қадрин йўқотди. 1 январь ҳолатига кўра, расмий курс бир доллар учун 12 025,33 сўмни ташкил этган, шу сабабли июнь ойи охирига келиб доллар атиги 35,51 сўмга қимматлашди.

Иқтисодчи, Жанубий Кореянинг Чонбук Миллий университети магистри ва Mirkonomika Telegram канали муаллифи Миркомил Холбоев июнь ойида жаҳон бозорида долларнинг мустаҳкамланишини АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) томонидан фоиз ставкалари янада оширилиши кутилаётгани билан изоҳлади.

Унинг сўзларига кўра, ФЗТнинг 17 июндаги йиғилишига қадар таҳлил учун танлаб олинган валюталардан 11 таси долларга нисбатан мустаҳкамланаётган эди. Йиғилишдан кейин эса фақат иккита валюта қийматини ошира олди, қолган 32 таси эса арзонлашди.

Иқтисодчи, шунингдек, нефть экспортига боғлиқ бўлган бир қатор валюталар, хусусан, Россия рублининг заифлашишига Яқин Шарқдаги кескинлик юмшаганидан кейин жаҳон бозорида нефть нархининг тушиб кетгани қўшимча омил бўлганини таъкидлади.

Умуман олганда, июнь ойида таҳлил қилинган 39 та валютадан фақат тўрттаси долларга нисбатан мустаҳкамланди, қолганлари эса ё ўзгаришсиз қолди (жумладан, қатъий курсга эга валюталар), ёки қадрсизланди.

«Сўм ой давомида долларга нисбатан 0,5 фоизга қадрсизланиб, танлаб олинган валюталар орасида нисбатан паст даражада қадрсизланган валюталардан бири бўлиб қолган», — дея қайд этади Миркомил Холбоев.

Таққослаш учун, Россия рубли июнь ойида долларга нисбатан 7,7 фоизга арзонлашиб, таҳлил қилинган валюталар орасида пасайиш бўйича етакчига айланди. Қозоғистон тенгеси эса нисбий барқарорликни сақлаб қолди ва бор-йўғи 0,1 фоизга кучсизланди.

Жаҳоннинг йирик валюталари орасида Швейцария франки долларга нисбатан 3,1 фоизга, евро 2,1 фоизга, Буюк Британия фунти 1,8 фоизга, Япон иенаси эса 1,5 фоизга арзонлади. Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлган Хитой юани эса 0,6 фоизга пасайди.

Иқтисодчи, шунингдек, сўм ўзгарувчанлигининг пасайганига ҳам эътибор қаратди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, миллий валютанинг июнь ойидаги ўртача кунлик волатиллиги май ойига нисбатан 22,6 фоизга — 0,31 фоиздан 0,24 фоизгача қисқарган.

Ўтган йилнинг июнь ойи билан солиштирганда эса волатиллик деярли икки баробарга камайган.

Ўтган йили курс тебранишлари кучайганидан сўнг, Халқаро валюта жамғармаси сўмни crawl-like arrangement (курс муайян параметрлар доирасида босқичма-босқич ўзгариб турадиган узилувчан боғлиқлик) режимидан эркин сузувчи (floating) валюталар тоифасига ўтказган эди.

Миркомил Холбоевнинг сўзларига кўра, кунлик ўзгарувчанлик даражаси бўйича ҳам сўм июнь ойида энг барқарор валюталар қаторидан жой олди.

Таққослаш учун, Россия рублининг кунлик волатиллиги 0,84 фоизни, тенгеники эса 0,44 фоизни ташкил этган бўлса, Канада доллари, евро ва Буюк Британия фунти кўрсаткичлари ўзбек валютасига яқин бўлди — тегишлича 0,24, 0,29 ва 0,30 фоиз.

Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади
Янгиликлар 16:52 · 30.06.2026
Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади
Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:36 · 30.06.2026
Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?
Тадбиркорларни текширишнинг янги тартиби белгиланди
Янгиликлар 14:35 · 30.06.2026
Тадбиркорларни текширишнинг янги тартиби белгиланди
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Янгиликлар 11:07 · 30.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда
Янгиликлар 10:14 · 30.06.2026
Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда
Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 17:46 · 29.06.2026
Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?