Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки акциялари учун $168,4 млн тўлайди

15:20 · 18.09.2025

Ўзбекистонда августда автомобиль савдоси 9,5 фоизга камайди

10:55 · 18.09.2025

Ягона порталдаги пулли хизматлар банк ва алоқа операторлари иловаларига уланади

12:59 · 17.09.2025

2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади

10:20 · 17.09.2025

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

17:07 · 16.09.2025

Энди хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади

15:13 · 15.09.2025

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари тўлаган солиқлар миқдори икки баравар ошди

10:35 · 15.09.2025

Марказий банк 9 та банкка санкция қўллади

11:41 · 13.09.2025

Август ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1 фоизга қимматлади

10:10 · 13.09.2025

Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 12 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилди

15:24 · 12.09.2025

Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди?

10:05 · 12.09.2025

Марказий банк «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди

16:55 · 11.09.2025

Ўзбекистонда ўз бизнесининг ҳолатини «яхши» деб баҳолаган респондентлар улуши 45 фоизгача ўсди

14:07 · 11.09.2025

Ўзбекистонда пулли тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади

11:52 · 11.09.2025

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди

10:44 · 11.09.2025

Ўзбекистон тўлов воситаси сифатида стейблкоинларга рухсат бериши мумкин

10:11 · 11.09.2025

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

15:45 · 10.09.2025

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда

11:37 · 10.09.2025

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки акциялари учун $168,4 млн тўлайди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ЕОТБ акцияларини харид қилиш жадвалини тасдиқлади. Сотиб олинаётган жами 777 777 та акциянинг 168 411 таси учун 168,4 млн доллар тўланади. Дастлабки 10 млн доллар центабрда, қолган қисми эса 2026−2027 йиллар давомида тўлаб борилади.

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки акциялари учун $168,4 млн тўлайди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилиши муносабати билан банк акцияларини харид қилиш жадвалини тасдиқлади. Президент қарори Lex.uz сайтида эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) банкнинг номинал қиймати 1000 доллар бўлган 777 777 та акциясини сотиб олади. Шундан 168 411 та акцияга (сотиб олинаётган акцияларнинг 21,7 фоизи) ҳақ тўланади, қолган қимматбаҳо қоғозлар учун тўлов талаб қилинганда амалга оширилиши назарда тутилган.

Тўловнинг умумий миқдори 168,411 млн долларни ташкил этади. Дастлабки 10 млн долларни 23-центабргача (қарор кучга киргандан бир ҳафта ўтгач), қолган қисмини эса 2026−2027 йиллар давомида тенг улушларда 79 205 500 доллардан тўлаб бориш топширилган.

Шунингдек, ЕОТБ билан ҳамкорлик доирасидаги муносабатлар бўйича ваколатли орган этиб ИССВ белгиланди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамкорлик бўйича ваколатли вакил, инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев эса унинг ўринбосари этиб тайинланди.

Апрель ойида президент Ўзбекистоннинг ЕОТБни таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилишини маъқулловчи қонунни имзолаганди. Унга кўра, банк «халқаро шартномалар, халқаро ҳуқуқ, банк фаолияти тамойиллари ва меъёрларига мувофиқ» фаолият юритади.

ЭОТБ иқтисодиётдаги вазият, молия бозоридаги ҳолат, инвестиция имкониятлари, пул-кредит ва валюта муносабатлари, банк соҳасидаги қонунчилик ва валютани тартибга солиш тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, тизимлаштиради ва таҳлил қилади.

Ўзбекистоннинг 2025 йилда ЕОТБга аъзо бўлиш режалари ҳақида Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида ўтган Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида маълум қилганди.

ЕОТБ ҳақида

Евросиё тараққиёт банки (ЕОТБ) халқаро молия ташкилоти бўлиб, унга аъзо давлатларнинг иқтисодий ўсишига кўмаклашиш, уларнинг савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва инвестиция фаолияти орқали Евросиё ҳудудида интеграция жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади.

ЕОТБ 2006 йилда Россия ва Қозоғистон томонидан ташкил этилган бўлиб, 2009 йилда Арманистон ва Тожикистон, 2010 йилда Беларусь, 2011 йилда Қирғизистон ушбу банкка аъзо бўлган. Банкнинг устав капитали 7 млрд долларни ташкил этади.

ЕОТБнинг асосий стратегик мақсадлари:

  • кучли интеграция эффектига эга лойиҳаларни ва миллий ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш;
  • янги молиявий маҳсулотлар ва воситаларни жорий этиш;
  • саноат ишлаб чиқариши соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
  • банкка аъзо мамлакатларда ДХШ асосидаги ташаббусларни илгари суриш;
  • иштирокчи мамлакатларга қўшимча сармояларни жалб қилиш учун ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки акциялари учун $168,4 млн тўлайди
Янгиликлар 15:20 · 18.09.2025
Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки акциялари учун $168,4 млн тўлайди
Ўзбекистонда августда автомобиль савдоси 9,5 фоизга камайди
Авто, Янгиликлар 10:55 · 18.09.2025
Ўзбекистонда августда автомобиль савдоси 9,5 фоизга камайди
Ягона порталдаги пулли хизматлар банк ва алоқа операторлари иловаларига уланади
Янгиликлар 12:59 · 17.09.2025
Ягона порталдаги пулли хизматлар банк ва алоқа операторлари иловаларига уланади
2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади
Янгиликлар 10:20 · 17.09.2025
2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Янгиликлар 17:07 · 16.09.2025
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Энди хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади
Янгиликлар 15:13 · 15.09.2025
Энди хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади