Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?

12:15 · 29.03.2025

Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

11:37 · 29.03.2025

Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?

13:11 · 28.03.2025

Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади

11:48 · 28.03.2025

Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради

10:12 · 28.03.2025

Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади

14:30 · 27.03.2025

Нега банклар омонатлар бўйича ставкаларни пасайтирди?

11:54 · 27.03.2025

Алвидо 200 млрд доллар: Бронкслик қассобнинг ўғлини ипотека империяси қандай қулаган эди?

10:39 · 27.03.2025

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

15:45 · 26.03.2025

2028 йил 1 январга қадар «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади

12:09 · 26.03.2025

Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

11:13 · 26.03.2025

Ўзбекистон кон саноати: Барқарор тараққиёт сари йўлми ёки экологик хавф?

10:00 · 26.03.2025

Аҳолининг инфляцион кутилмалари охирги икки йилдаги энг юқори даражага етди

13:49 · 25.03.2025

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ходимларга кўп йиллик хизмати учун ойлик устама тўланади

11:43 · 25.03.2025

Нақд пулсиз инқилоб: Visa асосчиси кредит карталар саноатини қандай ўзгартирди?

10:09 · 25.03.2025

Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

18:29 · 24.03.2025

Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган?

13:21 · 24.03.2025

Тошкентда иккиламчи уйлар нархи пасайиб, янги уйлар нархи қимматлашмоқда

11:12 · 24.03.2025

Ўзбекистон кон саноати: Барқарор тараққиёт сари йўлми ёки экологик хавф?

Ўзбекистон глобал стратегик минераллар бозорида йирик ўйинчига айланиш салоҳиятига эга. Кончиликни кенгайтириш инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкин, бироқ нотўғри бошқарув Орол денгизи инқирозида кузатилганидек, катта экологик зарар келтириши эҳтимоли бор.

Ўзбекистон кон саноати: Барқарор тараққиёт сари йўлми ёки экологик хавф?

East Asia Forum Ўзбекистондаги ерости бойликлари, улардан тўғри фойдаланиш, экологик фалокатларнинг олдини олишга қаратилган мақолани чоп этди. Қуйида ушбу мақолани тўлиғича тақдим этамиз.

Ўзбекистон танлов ёқасида турибди. Тоза энергия ва юқори технологияли ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган стратегик минералларга глобал талаб мисли кўрилмаган даражада ўсиб бормоқда. Олтин, мис, литий ва нодир элементларига бой Ўзбекистон дунёнинг йирик етказиб берувчиларидан бирига айланиш имкониятига эга. Бироқ, тарих шуни кўрсатадики, бундай бойлик ёмонликка хизмат қилиши ҳам мумкин.

Электромобиллар, қайта тикланадиган энергия манбалари ва рақамли технологияларга ўтиш жараёни муҳим минералларга бўлган талабни кескин оширди. Ўзбекистон 2024 йилда дунёда энг кўп олтин ишлаб чиқарувчи 10 давлат қаторига кирган ва мис экспортчиси сифатида ўсишда давом этмоқда. Энди эса у ўзининг ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган стратегик минераллар ва нодир ерости минераллари мавжуд конларидан фойда кўриш имкониятига эга. Агар бу соҳа оқилона бошқарилса, миллиардлаб инвестицияларни жалб қилиш, иш ўринлари яратиш ва мамлакатни глобал иқтисодиётда юқори поғонага олиб чиқиш мумкин.

Аммо хавфлар ҳам каме мас. Табиий ресурсларга бой давлатлар кўпинча «ресурс лаънати» деб аталувчи муаммога дуч келишади — иқтисодий юксалишдан сўнг экологик ҳалокат, коррупция ва беқарорлик юзага келади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Қозоғистоннинг саноат чиқиндилари Сирдарё дарёсини ифлослантираётгани туфайли трансчегаравий сув муаммоси аллақачон жиддий таҳдидга айланган. Оғир металлар, мишьяк ва бошқа токсик моддалар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва жамоат саломатлигига зарар етказмоқда. Агар қатъий экологик чоралар кўрилмаса, кончилик соҳасининг кенгайиши катта имкониятни экологик фалокатга айлантириши мумкин.

Ўзбекистоннинг кончилик соҳасидаги амбициялари экологик муаммоларнинг классик намунасини — «жамоат фожиаси»ни акс эттиради. Агар алоҳида манфаатдор томонлар узоқ муддатли барқарорликдан кўра қисқа муддатли фойдани устун қўйса, умумий ресурслар — сув ва ҳаво каби неъматлар қайта тиклаб бўлмайдиган даражада зарар кўради. Сирдарё инқирози бундай муаммолар учун ёрқин мисолдир.

Тарихда бундай можаролар кўп учраган. АҚШ ва Мексика ўртасидаги Колорадо дарёси можаросида юқори оқимдаги назоратсиз сув сарфи пастки оқимдаги ҳудудларда сув танқислигига олиб келган. Натижада, икки давлат ўртасида қатъий сув бошқаруви шартномалари имзоланиб, адолатли тақсимот ва барқарорликни таъминлашга ҳаракат қилинган.

Худди шунингдек, Меконг дарёси ҳам Хитойнинг юқори оқимида қурилган тўғонлари туфайли Жануби-Шарқий Осиё давлатларида сув сатҳининг кескин пасайишидан зарар кўрди. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигига таҳдид солмоқда. Меконг минтақасидаги ҳамкорлик келишувлари яхшироқ сув бошқарувини йўлга қўйишга ёрдам берди. Ўзбекистон ушбу ёндашувларни ўрганиб, мослашувчан стратегиялар ва сиёсатларни жорий қилиш орқали фойда кўриши мумкин.

Марказий Осиёдаги энг машҳур экологик фалокатлардан бири — Орол денгизи инқирози саноат ривожланишини нотўғри бошқариш оқибатларининг яққол далилидир. Бир вақтлар дунёнинг тўртинчи йирик кўли бўлган Орол денгизи пахта етиштириш мақсадида юқори оқимдаги сувларнинг ҳаддан ташқари буриб юборилиши натижасида унинг аввалги ҳажмининг атига 10 фоизи қолган холос. Бу экологик фалокат маҳаллий иқтисодиётни вайрон қилди, биологик хилма-хилликни йўқ қилди ва ҳозиргача жамоат саломатлигига таҳдид солаётган заҳарли чанг бўронларини келтириб чиқарди. Орол денгизи инқирози барқарор бўлмаган ресурслардан фойдаланиш ва ёмон бошқарув натижасида юзага келган, шунинг учун у Ўзбекистон учун муҳим огоҳлантирувчи дарс бўлиб хизмат қилади, айниқса, мамлакат стратегик минераллар соҳасини кенгайтираётган бир пайтда.

Ўзбекистоннинг стратегик минераллар бозоридаги келажаги фақат унинг табиий бойликларига эмас, балки ушбу ресурсларни бошқариш бўйича амалга оширадиган сиёсатларига ҳам боғлиқ бўлади. Атроф-муҳит инқирозидан қочиш ва узоқ муддатли иқтисодий муваффақиятга эришиш учун ҳукумат бир нечта йўналишда қатъий чоралар кўриши керак.

Ўзбекистон Қозоғистон билан мажбурий келишувлар тузиб, саноат чиқиндиларининг оқизилишини тартибга солиши ва умумий сув ресурсларининг янада ифлосланишининг олдини олиши лозим. Дипломатик музокаралар реал вақт режимида сув мониторинги технологиялари билан қўллаб-қувватланиши керак, бу эса атроф-муҳитни бошқаришда шаффофлик ва жавобгарликни таъминлайди.

Кончилик лойиҳалари қатъий экологик стандартларга жавоб бериши шарт. Компанияларга фақат атроф-муҳитга таъсирни тўлиқ баҳолашдан ўтгандан сўнг иш юритиш учун рухсат берилиши керак. Барқарорлик талабларини бузганлар молиявий жазоларга тортилиши лозим — Ўзбекистон экологик саломатликни даромаддан устун қўйиши керак.

Ўзбекистон ифлосланишни камайтириш учун замонавий, сувни тежовчи кончилик технологияларига сармоя киритиши лозим. Канада ва Австралия каби мамлакатлар сувни қайта ишлаш тизимлари, қуруқ чиқинди омборлари ва илғор фильтрлаш технологияларини қўллаш орқали кон қазиб олиш жараёнини янада тоза ва самарали қилган.

Минтақавий ҳамкорлик устувор йўналишга айланиши керак. Марказий Осиёда сув можаролари янгилик эмас, бироқ Ўзбекистон ресурсларни янада барқарор бошқариш йўналишида етакчи бўлиши мумкин. Давлатлараро сувни мувофиқлаштириш комиссияси каби ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш адолатли ресурс тақсимоти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон илмий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлашга сармоя киритиши лозим. Агар мамлакат фақат хомашё етказиб берувчи давлат сифатида қолишни истамаса, барқарор кончилик амалиётлари бўйича мутахассисларни етиштириши керак. Университетлар, технология компаниялари ва саноат етакчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши натижасида маҳаллий мутахассислар масъулиятли қазиб олиш техникаларини жорий эта олади.

Шунингдек, жамоатчилик иштирокини таъминлаш зарур. Йирик кончилик лойиҳаларини тасдиқлашдан олдин очиқ эшитувлар ва маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашувлар одатий амалиётга айланиши керак. Фуқаролик жамияти гуруҳлари ва экологик ташкилотлар Ўзбекистон келажагини белгиловчи сиёсатларни шакллантиришда фаол иштирок этиши лозим.

Масала энди Ўзбекистон ўзининг стратегик минераллар секторини ривожлантириши керакми-йўқми, деган саволда эмас, балки буни қандай амалга ошириши кераклигида. Сирдарё инқирози ва Орол денгизи фалокати огоҳлантирувчи сабоқлардир. Агар Ўзбекистон сув ифлосланиши муаммоларини ҳозирдан ҳал қилмаса, оқибатлар қайтариб бўлмайдиган даражада бўлади. Бу – ресурсларни масъулият билан бошқариш, инновация ва ҳамкорликни устувор қўйиш учун ноёб имкониятдир.

Стратегик сиёсатлар ва барқарор ривожланиш билан Ўзбекистон Марказий Осиёда масъулиятли кончилик бўйича етакчи бўлиши ҳамда тоза энергия келажаги учун муҳим минералларни глобал етказиб берувчи сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаши мумкин.

Келгуси ўн йилликларда стратегик минералларга бўлган талаб фақат ортиб боради. Бугун қабул қилинаётган қарорлар Ўзбекистоннинг иқтисодий келажаги ва экологик меросини белгилайди. Энди ҳукумат, бизнес ва фуқаролик жамияти биргаликда ҳаракат қилиб, мамлакатнинг кон саноати ривожланиши узоқ муддатли фаровонликка олиб келишини ва қайтариб бўлмайдиган зарарлар билан якунланмаслигини таъминлаши зарур.

Ўзбекистоннинг стратегик минераллар бозоридаги келажаги порлоқ, лекин фақат барқарорлик унинг стратегиясини асосий тамойилига айлангандагина.

Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Янгиликлар 12:15 · 29.03.2025
Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Янгиликлар 11:37 · 29.03.2025
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Карьера, Янгиликлар 13:11 · 28.03.2025
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Янгиликлар 11:48 · 28.03.2025
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Янгиликлар 10:12 · 28.03.2025
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади
Янгиликлар 14:30 · 27.03.2025
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади