Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредит фоизлари юқори?

Марказий банк раиси Тимур Ишметов кредит ставкалари юқорилигининг асосий омили сифатида инфляция, имтиёзли кредитлаш ва омонатларнинг юқори даромадлилигини келтирди.

Нега Ўзбекистонда кредит фоизлари юқори?
Фото: ТАСС

Марказий банк Ўзбекистонда кредитлар қимматлигининг асосий сабабларини санаб ўтди. Бу ҳақда 11 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида регулятор раиси Тимур Ишметов маълум қилди.

Марказий банк раҳбари кредит фоиз ставкаларини маъмурий йўл билан пасайтириш имконияти йўқлигини, бу бозор шароитида шаклланишини ҳамда турли омиллар мавжудлигини қайд этди.

«Асосийси — инфляция ва инфляцион кутилмалар. Биринчи навбатда бозорда пул нархини тушириш учун унинг қадрини таъминлашимиз керак. Шунинг учун ҳам Марказий банкнинг асосий функцияси инфляцияни пасайтириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали инфляцион таргетга эришишдан иборат. Бу кредит ва депозитлар ставкаларига таъсир қилади», — деди у.

Фоиз ставкаларининг эркин шаклланишига тўсқинлик қилувчи яна бир омил — давлат дастурлари доирасида имтиёзли ставкалар асосида ажратиладиган директив кредитлашдир. Ишметовга кўра, имтиёзли кредитлар улуши қанча юқори бўлса, бу фоиз ставкаларининг шаклланишига таъсир қилади.

2024 йил якунида банкларнинг умумий кредит портфелида директив кредитлаш улуши 30% ни ташкил этиб, сўнгги 5−6 йил ичида икки бараварга камайди. Марказий банк раиси имтиёзли кредитлар муаммосини бир-икки йилда ҳал қилиш қийинлигини таъкидлади, чунки бу инфляцияни секинлаштиришни талаб қилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиётида депозитлар бўйича юқори реал фоиз ставкалари, яъни аҳолининг инфляцион кутилмалари ва депозитларнинг даромадлилиги ўртасидаги фарқ шаклланган.

«Бунда айрим банкларнинг бизнес моделлари таъсирини кўриш мумкин: улар аҳолига фақат битта товар — микроқарз шаклида кредит беришга ўтган. Микроқарзлар бошқа турдаги кредитларга нисбатан ўта хатарли бўлганлиги учун юқори фоизларда берилади. Микроқарзлар ягона инструмент бўлгани ҳолда юқори фоизларда берилгани учун депозитларни ҳам юқори ставкаларда жалб қилиш имконияти бор. Бошқа банклар ҳам омонатлар бўйича ставкаларни оширишга мажбур бўлмоқда, акс ҳолда рақобатчилар барча омонатларни ўзига тортиб олади», — дея тушунтирди Ишметов.

Марказий банк аҳолининг қарз юки муаммосига жиддий ёндашмоқда. Банкларнинг агрессив сиёсатини, шу жумладан маркетинг соҳасида чеклаш учун регулятор тегишли меъёрларни кучайтирмоқда ва йил охиригача янги чора-тадбирларни эълон қилишни режалаштирмоқда. Ишметов монетар ва макропруденциал сиёсат кредит ставкаларини пасайтириш имконини беришини кутмоқда.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин