Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди

Сентябрь охирида банклар микроқарзларни ўртача 33,8 фоиздан ажратган. Энг юқори ставкадаги микроқарзлар 44,5 фоиздан, паст нархдагилари эса 24,8 фоиздан берилган.

Бир ой ичида ўртача микроқарз ставкалари 2,1 фоизга пасайди, автокредит нархида эса 0,3 фоиз ўсиш кузатилди. Бу рақамлар Марказий банк эълон қилган инфографикадан келиб чиқади.

Инфографика: Марказий банк

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар ўртача ставкалари ҳар охирги 10 иш кунидаги қийматлардан келиб чиқиб, эълон қилиб келинади. Жумладан, 2025 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра, банклар микроқарзларни ўртача 33,8 фоиздан ажратган. Энг юқори ставкадаги микроқарзлар 44,5 фоиздан, паст нархдагилари эса 24,8 фоиздан берилган.

Бундан деярли бир ой илгари, 25 август ҳолатига ажратилган микроқарзларнинг ўртача ставкаси 35,9 фоиз бўлган. Яъни бир ой ичида мазкур турдаги қарзлар нархи 2,1 фоизга арзонлашган.

Инфографика: Марказий банк

29 август ҳолатига кўра, мамлакатда автокредитлар ўртача 24 фоиздан ажратилган. Бу турдаги кредитларнинг энг юқори ставкаси 27,9 фоиздан, паст қийматдагиси 19,7 фоиздан берилган. Таққослаш учун, 25 август ҳолатига ўртача ставка бироз пастроқ бўлиб, 23,7 фоизни ташкил этган. Автокредитнинг энг баланд қиймати 28 фоиз, паст нархи 20,7 фоиз бўлган.