Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

10:48 · 04.10.2025

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди

14:58 · 03.10.2025

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди

11:51 · 03.10.2025

Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди

17:02 · 02.10.2025

Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди

12:47 · 02.10.2025

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

11:44 · 02.10.2025

Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади

12:19 · 30.09.2025

Ўзбекистон 2025 йил саккиз ойида ким билан нимани савдолашди?

10:36 · 30.09.2025

Олтин нархи рекорд даражада ошди

14:07 · 29.09.2025

Банкларда муаммоли кредитлар миқдори камайди

11:47 · 29.09.2025

2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:59 · 26.09.2025

Тошкентда уй-жой нархини пасайтириш учун уй-жой кооперативларини жорий этиш таклиф қилинди

8:57 · 26.09.2025

Нега Ўзбекистонда кредит фоизлари юқори?

15:12 · 25.09.2025

Марказий банк ривожланган мамлакатларнинг давлат облигацияларини сотиб олмоқчи

10:34 · 25.09.2025

Тошкентда уй-жой учун субсидия суммасини ошириш таклиф этилмоқда

18:00 · 24.09.2025

Ўзбекистонда олтин нархи йил бошидан буён 32 марта рекордни янгилади

15:23 · 24.09.2025

Доллар сўмга нисбатан нега арзонлашяпти?

10:11 · 24.09.2025

Норасмий даромадга эга мижозларга берилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади

12:31 · 23.09.2025

Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

Марказий банк насия савдо бозори иштирокчиларининг Ахлоқ кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Кодексда истеъмолчи ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, аҳолида қарз юки ошиб кетиши хавфини камайтириш кўзда тутилган. Бозор иштирокчилари орасида соғлом рақобат муҳити яратиш ва молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш мақсади илгари сурилган.

Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

Дастлабки талаблар

Ахлоқ кодекси қатор талабларни ўз ичига олади. Масалан, насия савдо билан шуғулланувчилар биринчи навбатда FinTex ассоциацияси аъзоси бўлиши лозим. Кейин уларга махсус ишонч белгиси берилади. Бундай белги олган насия савдо ташкилотлари рўйхати ассоциация сайтида эълон қилинади.

Ишонч белгисини олиш учун 2025 йил 1 ноябргача ихтиёрий ва енгиллаштирилган тартиб ишлайди. Бунда ташкилот FinTex ассоциациясига аъзо бўлиб, Ахлоқ кодексига амал қилиш мажбуриятини олгани бўйича эълон беради. Фаолияти кодексга мувофиқ бўлиши юзасидан ассоциациянинг ижобий хулосаси ва ишонч белгисини олади.

2025 йил 1 ноябрдан эса ишонч белгиси олиш тартиби тўлиқ ва мажбурий жорий қилинади. Бунда юқоридаги енгиллаштирилган тартиблардан ташқари, тадбиркорлик субъектининг кодекс талабларига мувофиқлиги мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан ўрганилади. Мувофиқлик тасдиқланса, кейин ишонч белгиси тақдим этилади.

Ахлоқ кодексига риоя қилаётгани мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан ҳар уч йилда ўрганиб борилади.

Сотувчи шартнома шартларини очиқлайди

Кодексга кўра, ҳар бир насия бозори иштирокчиси истеъмолчилар билан тузган шартномалар шартларини ошкор қилиши шарт. Хусусан, расмий веб-сайтларда маълумотлар очиқланиши даркор. Тартибга кўра, қуйидагилар ошкор этилиши керак:

  • Давлат рўйхатидан ўтган ном ҳамда контакт маълумотлари;
  • Маҳсулотлар бўйича маълумотлар;
  • Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, барча тўловлар, уларнинг ҳисобланиш усули ҳамда энг юқори миқдори;
  • Тўловларни амалга ошириш тартиби (шу жумладан, муддатидан олдин тўлов қилиш имконияти);
  • Хизматлардан фойдаланиш шартлари;
  • Махфийлик сиёсати;
  • Ахлоқ кодексининг нусхасига ҳавола ва ишонч белгиси статуси ҳақида маълумот.

Кодекс талабига кўра, сотувчи шартнома тузишдан олдин мижозларга қуйидаги маълумотларни тақдим этиши лозим:

  • Товар ёки хизматнинг бирйўла тўлаш учун белгиланган тўлиқ нархи;
  • Барча устама ва комиссияларни ҳисобга олган ҳолда тўланадиган умумий сумма;
  • Тўлов жадвали;
  • Барча турдаги йиғимлар, жарималар;
  • Насия савдо хизматининг тўлиқ қийматини йиллик фоизлардаги эквиваленти (APR);
  • Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш шартлари;
  • Тўловларни ўз вақтида амалга оширмасликнинг оқибатлари ҳақида маълумот;
  • Насия савдо ташкилотининг ишонч белгиси рақами;
  • Мурожаат учун контакт маълумотлари.

Рекламага доир талаблар

Насия савдо хизматларига оид реклама маълумотлари «Реклама тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ бўлиши лозим.

Реклама ва тарғибот маълумотлари ноаниқ, нотўғри йўналтирувчи ёки чалғитувчи бўлмаслиги талаб этилади.

Рекламага доир талаблар исломий молия тамойилларига мувофиқ деб тақдим этиладиган рекламаларда мувофиқлик ҳақида қисқача изоҳ ва Махсус кенгаш хулосаси жойлашган манбага ҳавола тақдим этилиши лозим. Масалан, «0 фоиз» ва «бепул» ибораларидан (агар ҳақиқатга мос келмаса) фойдаланмаслик, шунингдек, «барча мижозлар учун мос» ёки «хавфсиз» экани каби хабарлар тарқатмаслик лозим. Реклама маълумотларида кечиктирилган тўловлар ёки бошқа йиғимлар қўлланилиши мумкинлиги аниқ кўрсатилиши керак.

Мурожаатларни кўриб чиқишга қўйиладиган талаблар

Кодекс лойиҳасида насия савдо ташкилотлари мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига эга бўлиши талаби қўйилган. Бунда ташкилот ўз маълумотларни расмий веб-сайти ва мобил иловасида барча учун очиқ шаклда жойлаштириши керак.

Насия савдо ташкилотлари томонидан истеъмолчилар билан телефон алоқаси орқали боғланишни таъминловчи Cалл-марказлари ташкил этилади. Мурожаатларни кўриб чиқишга қўйиладиган талаблар насия савдо ташкилотлари мурожаатларни оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги қабул қилиниши учун шароитлар яратиши зарур.

Мижозларнинг қарз юки даражаси ошиб кетишини олдини олиш чоралари

Кодексга асосан, насия савдо хизматлари фақат 18 ёш ва ундан катта бўлган мижозларга тақдим этилади. Агар мижоз насия савдо лимитини 2 миллион сўмдан ошириш истагани билдирса, мижознинг тўлов қобилиятини баҳолаш мақсадида қарз юки кўрсаткичи ҳисобланади.

Янги мижоз рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унга 2 миллион сўм миқдоридаги дастлабки насия савдо лимити тақдим этилади. Мижозларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак. Яъни ҳар ой тўлайдиган қарзи ойлик даромадининг ярмидан кам бўлиши зарур.

Мижознинг илгари олган қарзлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда унга янги насия савдо хизмати кўрсатилмайди. Мижоз исталган вақтда ўз қарздорликларини муддатидан олдин тўлиқ сўндириш ҳуқуқига эга ва бу ҳолатда ҳеч қандай неустойка (жарима, пеня) ундирилмайди.

Мижоз тўловлар ва бошқа жарималарни ўз вақтида тўламаса, улар бўйича қўшимча жарималар (cомпоунд) ҳисобланмайди. Асосий қарздан ташқари барча тўловлар (фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка ва бошқа чоралар) йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.

Молиявий қийинчиликлар юзага келганда кўрсатиладиган ёрдам

Кодекс лойиҳасида мижоз молиявий қийинчиликка дуч келса, у билан янги ва ўзаро мақбул тўлов тартиби келишилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Ёрдам кўрсатиш масаласи кўриб чиқилаётган вақтда янги операцияларни амалга оширишга рухсат этилмаслиги келтирилган.

Муддати ўтган тўловларни ундириш бўйича қоидалар

Мижозлар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, насия савдо ташкилотлари мижозларга огоҳлантириш юборади.

Агар мижоз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаса, насия савдо лимитидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилади.

Насия савдо ташкилотлари томонидан муддати ўтган қарздорликлар билан ишлаш механизмлари ишлаб чиқилади.

Насия савдо ташкилотлари муддати ўтган қарзларни ундиришда таҳдид қилиш, ҳақорат қилиш, таъқиб қилиш ва бошқа ноқонуний босим усулларидан фойдаланмайди.

Шу билан бирга, бозор иштрокчилари кредит бюролари билан кредит ахбороти алмашинувини йўлга қўйиш талаб этилади. Бунда қарз қолдиғи, тўловлар, қарздорлик ҳолати ва бошқа маълумотлар тақдим этилиши керак.

Марказий банк кодекс янада такомиллаштирилиши учун жамоатчиликдан таклиф ва мулоҳазалар кутиши, мурожаатлар abdujalilovz@cbu.uz почта манзили орқали қабул қилинишини билдирган.

Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди
Янгиликлар 10:48 · 04.10.2025
Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди
Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди
Янгиликлар 14:58 · 03.10.2025
Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди
Янгиликлар 11:51 · 03.10.2025
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди
Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди
Янгиликлар 17:02 · 02.10.2025
Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди
Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди
Молия, Янгиликлар 12:47 · 02.10.2025
Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди
Янгиликлар 11:44 · 02.10.2025
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди