Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда МИЗлар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди

Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.

Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. 

Унга кўра, имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб:

  • 3 миллион доллардан 5 миллион долларгача инвестиция учун — 3 йил;
  • 5 миллион доллардан 15 миллион долларгача инвестиция учун — 5 йил;
  • 15 миллион доллар ва ундан кўп инвестициялар учун — 10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.

Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорлар учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари рўйхати кенгайтирилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир: