Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

12:17 · 09.10.2025

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди

10:16 · 09.10.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди

14:57 · 08.10.2025

Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди

13:29 · 08.10.2025

Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди

10:05 · 08.10.2025

Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди

12:16 · 07.10.2025

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

11:13 · 07.10.2025

Доллар курсининг пасайиши уй-жойлар ижара нархларига таъсир қилди

10:06 · 07.10.2025

ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

16:22 · 06.10.2025

Ўзбекистон августда 2 тонна олтин сотиб олди

14:38 · 06.10.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бериш тартибини сезиларли қатъийлаштиришни таклиф қилди

9:21 · 06.10.2025

Насия савдо бозори иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

10:48 · 04.10.2025

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузган 3 та банкни жаримага тортди

14:58 · 03.10.2025

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди

11:51 · 03.10.2025

Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайди

17:02 · 02.10.2025

Ўзбекистонда микроқарз фоиз ставкаси пасайиб, автокредит нархи ошди

12:47 · 02.10.2025

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

11:44 · 02.10.2025

Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади

12:19 · 30.09.2025

Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди

Сентябр ойида Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорларининг инфляцион кутилмалари бироз пасайди. Аҳоли ва тадбиркорлар келгуси 12 ойда нарх-наво қарийб 12 фоизга ошишини кутяпти. Сезилган инфляция даражаси 0,6 бандга пасайиб, 12,4 фоизгача тушди.

Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди
Фото: «mosrynok.com»

Марказий банк сентябр ойидаги сўровлар натижасига кўра аҳолининг инфляцион кутилмалари ҳисоботини тақдим этди. Унга кўра, аҳоли ва тадбиркорлар орасида нархлар бўйича кутилмалар сентябр ойида бироз пасайган, бироқ иқтисодий субъектлар учун бир қанча ташқи ва ички босим манбалари сақланиб қолмоқда.

Инфляцион кутилмалар

Сентябр ойида аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 12 фоиз даражасида қайд этилди – аввалги ойларга нисбатан 0,2 фоиз бандга пасайиш кузатилди. Ушбу ўлчов жами 3 420 респондент фикри асосида аниқланган.

Тадбиркорлик субъектлари орасида инфляцион кутилмалар 11,7 фоизни ташкил этди, бу эса ўтган ойга нисбатан 0,1 бандга пасайишдир.

Инфляцион кутилмаларнинг омиллари

Ўзбекистонликлар фикрича, кейинги бир йилда нархларнинг ошишига энг кўп сабаб бўлиши мумкин бўлган омил – бу коммунал хизматларнинг қимматлашиши. Респондентларнинг 46 фоизи ана шундан хавотирда.

Сўровда қатнашган аҳоли вакилларининг 41 фоизи ёқилғи ва энергия нархларининг ўсишини кутмоқда. Респондентларнинг ҳар тўрт нафаридан бирининг фикрича, кейинги 12 ойда иш ҳақи ва нафақалар ошиши, транспорт харажатларининг ортиши ва асосий озиқ-овқатлар қимматлашиши – инфляциянинг асосий омилларидан бири бўлади.

Бизнес эса асосан коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия ресурслари нархи энг кўп ошишини тахмин қиляпти. Ҳар ўнта тадбиркордан тўрт нафари шундай кутилмага эга.

Ҳудудий ва соҳалар кесимидаги тафовутлар

Инфляцион кутилмалар ҳудудлар кесимида анча фарқланади. Аҳоли орасида энг юқори кўрсаткич Сирдарё вилоятида (12,7 фоиз), энг паст кўрсаткич эса Бухоро вилоятида (10,5 фоиз) кузатилган.

Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тадбиркорлар орасида инфляцион кутилмалар 13 фоиздан баланд. Қорақалпоғистондаги бизнес 10,3 фоиз, Қашқадарёдаги тадбиркорлар 10,4 фоизлик инфляция кутилмаларига эга.

Соҳалар кесимида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчилар нархлар ўсишини пастроқ баҳолаган бўлса, ахборот технологиялари ва ОАВ соҳасидаги респондентлар орасида кутилмалар юқорироқ.

Сезилган инфляция

Аҳоли томонидан охирги бир йилда сезилган инфляция 12,4 фоизни ташкил этиб, аввалги ойга қараганда 0,6 бандга камайди.

Тошкент шаҳрида сезилган инфляция 13,9 фоизни ташкил этган бўлса, хоразмликлар охирги бир йилдаги нарх-наво ўсишини бошқа ҳудудларга нисбатан энг кам баҳолашган: 10,8 фоиз.

Август-сентябр ойларида аҳоли гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ, дорилар ва мева-сабзавотлар нархи ошишини кўпроқ сезган.

Марказий банк таҳлилларига кўра, ойлик даромади 10 млн сўмдан юқори аҳоли нархлар ошишини даромади 10 млн сўмгача бўлган қатламга нисбатан кўпроқ сезган.

Пенсионерлар инфляцияни ҳаммадан кўпроқ ҳис этаётган бўлса, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари охирги вақтлардаги нарх-наво ошишини бошқаларга қараганда пастроқ баҳоламоқда.

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Янгиликлар 12:17 · 09.10.2025
Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:16 · 09.10.2025
Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди
Янгиликлар 14:57 · 08.10.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди
Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди
Авто, Янгиликлар 13:29 · 08.10.2025
Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди
Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди
Янгиликлар 10:05 · 08.10.2025
Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди
Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди
Янгиликлар 12:16 · 07.10.2025
Ўзбекистонда таклиф этилаётган ойликлар кескин пасайди