Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори беш йилда уч баравар ўсди

11:24 · 18.03.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 18.03.2026

Энди солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр энергияси учун тўловлар чекланади

15:36 · 17.03.2026

Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўлади

13:23 · 17.03.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди

11:33 · 17.03.2026

Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот

10:02 · 17.03.2026

Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди

15:26 · 16.03.2026

Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди

15:05 · 16.03.2026

Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди

11:38 · 16.03.2026

Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди

10:03 · 16.03.2026

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

13:07 · 13.03.2026

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди

10:19 · 13.03.2026

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2025 йилда 18,9 млрд долларга етди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилда аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги ижобий фарқ 9,7 миллиард долларга етган.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2025 йилда 18,9 млрд долларга етди
Фото: «123ru.net»

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми 18,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 27,2 фоизга кўп бўлиб, Марказий банкнинг дастлабки прогнозларидан сезиларли даражада юқори чиқди. Бу ҳақда МБ маълумотларида келтирилган.

Регулятор изоҳига кўра, ўтказмалар ҳажмининг кескин ўсишига асосан ташқи омиллар таъсир кўрсатган. Хусусан, Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатлари валюталарининг мустаҳкамланиши, жумладан, Россия рублининг кўтарилиши, шунингдек, меҳнат мигрантлари оқимининг бошқа давлатларга кенгайиши бунга замин яратган. Дастлаб 2025 йил учун пул ўтказмалари ўсиши 10–12 фоиз атрофида баҳоланган бўлса, кейинчалик прогноз 15–18 фоизгача янгиланганди, бироқ амалдаги ўсиш бу кўрсаткичлардан ҳам юқори бўлди.

Ойлар кесимида қаралганда, 2025 йил давомида барча ойлар ўтган йилги даражадан юқори кўрсаткичлар билан якунланган. Энг катта ҳажмдаги ўтказмалар июль ойида қайд этилиб, 1,97 миллиард долларни ташкил этган. Шунингдек, августда 1,9 млрд доллар, сентябрда 1,84 млрд доллар ва октябрда 1,86 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган. Энг паст кўрсаткич эса январь ойига тўғри келиб, 1,06 млрд долларни ташкил қилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилда аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги ижобий фарқ 9,7 миллиард долларга етган. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан 1,4 баравар кўп бўлиб, валюта бозорида барқарорликни таъминлашда муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.

Шунингдек, пул ўтказмалари аҳоли даромадлари таркибида тобора муҳимроқ ўрин эгаллаб бормоқда. Ўтган йил якунларига кўра, мамлакатнинг учта ҳудудида аҳоли даромадларининг 30 фоиздан ортиқ қисми, яна бешта ҳудудда эса 20 фоиздан кўпроғи айнан хориждан келиб тушган пул ўтказмалари ҳисобига шаклланган. Бу кўрсаткичлар 2024 йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

2017–2025 йиллар оралиғида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми бир неча баробарга кўпайди. Хусусан, 2020–2025 йиллар давомида ўтказмалар миқдори уч баравар ошиб, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8,6 фоиздан 12,8 фоизгача етган. Мутахассислар бу ҳолатни бир томондан ички истеъмол ва молиявий барқарорликни қўллаб-қувватловчи омил сифатида баҳоласа, бошқа томондан, айрим ҳудудларнинг хорижий меҳнат миграциясига юқори даражада боғлиқлигини кўрсатувчи хатар сифатида ҳам қайд этмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, пул ўтказмалари ҳажмининг юқори суръатларда ўсиши ички талабни қўллаб-қувватлаш ва валюта бозорида мувозанатни сақлашда муҳим роль ўйнаган. Шу билан бирга, хориждаги миграцион сиёсатдаги ўзгаришлар ёки иш ўринлари қисқариши келгусида айрим ҳудудлар даромадларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори беш йилда уч баравар ўсди
Янгиликлар 11:24 · 18.03.2026
Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори беш йилда уч баравар ўсди
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 11:12 · 18.03.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Энди солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр энергияси учун тўловлар чекланади
Янгиликлар 15:36 · 17.03.2026
Энди солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр энергияси учун тўловлар чекланади
Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўлади
Янгиликлар 13:23 · 17.03.2026
Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўлади
Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 11:33 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот
Янгиликлар 10:02 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот