Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди

16:39 · 08.04.2026

Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?

14:07 · 08.04.2026

Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?

10:48 · 08.04.2026

Мол ва қўй гўшти импорти учун авиаташув харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

8:47 · 08.04.2026

Ўзбекистонда бепул ва пулли йўллар тартиби белгиланди

14:16 · 07.04.2026

Ўзбекистон давлат ташкилотларида бир ходимга тўғри келадиган майдон 2 баробарга қисқартирилади

13:02 · 07.04.2026

Ўзбекистонда картадан ўтказмалар мониторинг қилинади

9:10 · 07.04.2026

Капитал бозори «тартибга солиш қумдони» режимида резидентлар ҳам иштирок эта олади

15:10 · 06.04.2026

Озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли қимматлашди — Статқўм

14:43 · 06.04.2026

Февралда Ўзбекистон дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бўлди

9:17 · 06.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:15 · 04.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди

15:38 · 03.04.2026

Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди

10:34 · 03.04.2026

Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак

9:19 · 03.04.2026

Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди

19:53 · 02.04.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда кафиллик асосидаги кредитлар тўлови энг кам кечиктирилаётгани маълум бўлди

Тадқиқот натижаларига кўра, таъминотсиз кредитларда қарзларни ўз вақтида қайтариш даражаси юқорироқ. Бу, асосан, бундай кредитлар нисбатан кичик миқдорда ажратилгани билан изоҳланади. Таъминотсиз кредитларда кечиктириш даражаси эркакларда 15,3 фоиз, аёлларда 12,2 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистонда кафиллик асосидаги кредитлар тўлови энг кам кечиктирилаётгани маълум бўлди
Фото: Марказий банк

Марказий банк тадқиқотига кўра, учинчи шахслар кафиллиги асосида берилган кредитларда кечиктириш даражаси энг паст кўрсаткични қайд этди. Аксинча, мулк гарови билан таъминланган кредитларда қарзни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари юқорироқ бўлиб чиқди.

Марказий банкнинг Статистика ва тадқиқотлар департаменти кредитларнинг қайтарилиш ҳолатини таҳлил қилиб, гаров ва кафиллик асосида ажратилган қарзлар бўйича алоҳида тадқиқот ўтказди. Таҳлиллар кредит тури ва таъминот механизми қарздорлик даражасига сезиларли таъсир кўрсатишини кўрсатди.

Тадқиқот натижаларига кўра, таъминотсиз кредитларда қарзларни ўз вақтида қайтариш даражаси юқорироқ. Бу, асосан, бундай кредитлар нисбатан кичик миқдорда ажратилгани билан изоҳланади. Таъминотсиз кредитларда кечиктириш даражаси эркакларда 15,3 фоиз, аёлларда 12,2 фоизни ташкил этган. Шунингдек, учинчи шахслар кафиллиги асосида берилган кредитлар ҳам юқори сифатли портфелга эга бўлиб, эркакларда 7,2 фоиз, аёлларда 3,9 фоиз кечиктириш қайд этилган.

Мулк ҳуқуқи билан таъминланган кредитларда эса кечиктириш даражаси энг юқори кўрсаткични намоён этган — эркакларда 32,8 фоиз, аёлларда 25 фоиз. Суғурта билан таъминланган кредитларда бу кўрсаткич мос равишда 21,3 ва 20 фоизни ташкил этган. Кўчмас мулк ёки иш ҳақи билан таъминланган кредитларда кечиктириш ўртача 15–16 фоиз атрофида қайд этилган.

Қўшма қарз олувчиси мавжуд кредитларда кечиктириш даражаси пастроқ экани аниқланган. Қўшма қарз олувчисиз кредитларда эркаклар орасида 18,4 фоиз, аёллар орасида 12,6 фоиз кечиктириш кузатилган бўлса, қўшма қарз олувчи мавжуд бўлганда бу кўрсаткич 14,8 ва 8,9 фоизгача пасайган. Қўшма қарз олувчи эркак бўлса, кечиктириш 11 фоиз, аёл бўлса 9,9 фоизни ташкил этган.

Кредит тури бўйича ҳам фарқлар сезиларли. Таъминотсиз истеъмол кредитларида кечиктириш улуши 38,4 фоиз, овердрафтларда 21,7 фоизни ташкил этган. Суғурта ёки транспорт воситаси билан таъминланган автокредитларда эса кечиктириш паст даражада қайд этилган. Учинчи шахслар кафиллигидаги микрокредитларда энг паст кўрсаткич — 0,9 фоиз аниқланган. Таълим кредитларида эса таъминот туридан қатъи назар, кечиктириш даражаси тахминан 2 фоиз атрофида сақланади.

Шунингдек, қатъий таъминотга эга қарз олувчиларнинг даромади таъминотсиз ёки кафиллик асосидаги қарз олувчиларга нисбатан ўртача 1,7 баробар юқори экани маълум қилинди. Микрокредит сегментида ҳам таъминот турига қараб сезиларли тафовут кузатилган: кафиллик асосида 7,8 фоиз, мулк ёки кўчмас мулк гарови қўлланганда эса 28,1–31,8 фоизгача кечиктириш қайд этилган. Бу кредит сегментларида таъминот механизми муҳим омил бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
Янгиликлар 16:39 · 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?
Янгиликлар 14:07 · 08.04.2026
Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
Янгиликлар 10:48 · 08.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
Мол ва қўй гўшти импорти учун авиаташув харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади
Янгиликлар 8:47 · 08.04.2026
Мол ва қўй гўшти импорти учун авиаташув харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади
Ўзбекистонда бепул ва пулли йўллар тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:16 · 07.04.2026
Ўзбекистонда бепул ва пулли йўллар тартиби белгиланди
Ўзбекистон давлат ташкилотларида бир ходимга тўғри келадиган майдон 2 баробарга қисқартирилади
Янгиликлар 13:02 · 07.04.2026
Ўзбекистон давлат ташкилотларида бир ходимга тўғри келадиган майдон 2 баробарга қисқартирилади