Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

Пулли йўл операторларига тиғиз соатларда ёки талаб ошганда, шу жумладан ноқулай об-ҳаво шароитида йўл ҳақини сунъий равишда ошириш тақиқланади.

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

Олий Мажлис Сенати янги таҳрирдаги «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Ҳужжатда автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланишнинг асосий принциплари кўзда тутилмоқда.

Сенатор, Нуроний жамғармаси Андижон вилояти бўлими раиси Ўктамжон Охуновнинг  айтишича, пулли автомобиль йўллари фақат президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида, шунингдек, бепул муқобил йўл мавжуд бўлгандагина ташкил этилиши мумкин.

У Транспорт вазирлигига пулли йўллар бўйича бир қатор саволлар билан мурожаат қилди:

  • йўл ҳақи қандай мезонлар асосида белгиланади;
  • тарифларнинг асоссиз ўсишини олдини олиш учун қандай чекловлар назарда тутилган;
  • кун вақти, транспорт турлари ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун тарифларни табақалаштириш қандай таъминланади;
  • пулли йўллардан тушадиган маблағларни тақсимлаш масаласида оммавий шаффофлик таъминланадими.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов нарх белгилаш методологиясини тасдиқлаш ваколатини Вазирлар Маҳкамасига ўтказиш таклиф этилаётганини маълум қилди. Тарифлар йўлнинг узунлиги, туман даражасидаги ижтимоий-иқтисодий вазият, транзит салоҳияти ҳамда транспорт турлари ва ташиладиган юкларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

«Ҳозир катта лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлларини қуриш бўйича тендер жараёнлари якунланмоқда. Бу йўллар 3−4 та ҳудуддан ўтгани сабабли, [нарх белгилаш] мезонлари асосан транзит салоҳияти, шунингдек, транспорт турлари — енгил ва юк транспорти ҳамда ташиладиган юк турлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади», — дея тушунтирди у.

Бундан ташқари, пулли йўл операторларига тиғиз соатларда ёки талаб ошганда, шу жумладан ноқулай об-ҳаво шароитида йўл ҳақини сунъий равишда ошириш тақиқланади. Вазирлар Маҳкамаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда пулли йўлларда юриш учун тўловнинг чекланган даражасини белгилайди.

Бундан ташқари, Шаффоф Йўл платформаси ишга туширилган бўлиб, унда транспорт лойиҳасининг амалга оширилиши ва маблағлар сарфи динамикасини кузатиш мумкин.

Жамшид Турсунов пуллик қатновдан тушадиган маблағлар тақсимоти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Урганчдан Хивагача қурилаётган ва жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган пулли йўлни мисол қилиб келтирди. Унинг сўзларига кўра, маблағларнинг бир қисми йўлни сақлашга, қолган қисми эса ғазначиликка йўналтирилади.

Кейинги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида контрактларда маблағлар ҳажми ва улардан фойдаланиш мақсадлари аниқ белгилаб қўйилади. «Бу ҳақдаги маълумотлар Шаффоф Йўл платформасига жойлаштирилади», дея қўшимча қилди Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари.

2025 йил октабр ойида Автомобиль йўллари қўмитаси бош юридик маслаҳатчиси Ҳасан Умаров пулли йўлларда юриш чегирмани ҳисобга олган ҳолда тезликни 20 км/соатгача оширганлик учун жаримадан арзонроқ тушишини маълум қилган эди. 200 км масофани босиб ўтиш 100 минг сўмга тушади.

Ноябрь ойида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев пулли йўлларда йўл ҳақи бир километр учун 5 центдан кам бўлишини билдирди. Якуний тарифлар молиялаштириш шартлари, хусусий шерик ва ДХШ лойиҳасини амалга ошириш муддатларига боғлиқ бўлади.

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
Таҳлил, Янгиликлар 20:55 · 30.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 19:55 · 30.05.2026
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Янгиликлар 18:19 · 26.05.2026
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:19 · 26.05.2026
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Янгиликлар 11:02 · 26.05.2026
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Янгиликлар 8:42 · 26.05.2026
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?