Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди

17:50 · 03.06.2026

Солиқ қўмитаси 102,5 млрд сўм ижтимоий кешбэкни қайтаришни вақтинча тўхтатди

14:49 · 03.06.2026

Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади

11:28 · 03.06.2026

Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

9:24 · 03.06.2026

Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади

12:05 · 02.06.2026

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

10:38 · 02.06.2026

Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди

8:43 · 02.06.2026

Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

15:14 · 01.06.2026

Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

11:25 · 01.06.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

10:48 · 01.06.2026

Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди

8:44 · 01.06.2026

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

Таъкидланишича, Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг асосий муаммоси — давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш орқали иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришини тезлаштириш бўлиб қолмоқда.

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг асосий муаммоси — давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш орқали иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришини тезлаштириш бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) мамлакат иқтисодиёти бўйича таҳлилий ҳисоботида маълум қилди. Ҳисоботда ЖСТга аъзолик иқтисодиёт ривожига кучли туртки бериши мумкинлиги қайд этилган.

“ЖСТга аъзо бўлиш ислоҳотларни мустаҳкамлаш, рақобатбардошликни ошириш, экспортни диверсификация қилишни кенгайтириш ва юқори сифатли инвестицияларни жалб қилишга ёрдам бериши кутилмоқда. Давлат корхоналари ислоҳотларини чуқурлаштириш, қоидаларни модернизация қилиш ва бозор рақобатини ривожлантириш ўрта муддатли истиқболда унумдорликка асосланган ўсишни сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир,” дейилади таҳлилда.

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,7 фоизга, 2027 йилда эса 6,8 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Мазкур кутилмалар дунёдаги юқори ноаниқлик шароитида ва Яқин Шарқдаги можарони эрта барқарорлаштириш сценарийсини назарда тутувчи тахминларга асослангани билдирилган. Ҳисоботда 2025 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти юқори даражада, яъни 7,7 фоизга ўсгани олқишланган.

“Ўзбекистон кейинги икки йилда кучли ички талаб, юқори даражадаги инвестициялар ва давом этаётган таркибий ислоҳотлар билан қўллаб-қувватланадиган кучли иқтисодий мавқега эга бўлди. Ислоҳотлар ва фискал интизом ташқи ноаниқлик шароитида иқтисодиётнинг барқарорлигини оширди. Келгусидаги вазифа эса хусусий сектор етакчилигидаги янада унумдор ўсишга ўтишдан иборат”, дея фикр билдирган ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая.

Таҳлилда ўтган йили республикада уй хўжаликлари реал даромадлари 9,2 фоизга ошгани, умумий инвестициялар эса 10,5 фоизга ўсгани келтирилган. Инфляция кутилганидан тезроқ пасайиб, 2024 йилдаги 9,8 фоиздан 2025 йилда 7,3 фоизгача тушгани қайд этилган.

“Бу эса қаттиқ пул-кредит сиёсати, валюта курсининг ўсиши ва харажатлар босимининг юмшатилишини акс эттиради. Инфляция пасайишда давом этиб, 2026 йилда 6,5 фоизга етиши ва 2027 йилга келиб марказий банкнинг ўрта муддатли 5 фоиз мақсадига яқинлашиши кутилмоқда”, дейилади ҳисоботда.

ОТБ тартибга солинадиган энергия тарифлари ва озиқ-овқат таъминоти хавфларига тузатишлар киритилиши инфляцияни вақтинча пасайтириши мумкинлигини қайд этган.

Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди
Янгиликлар 17:50 · 03.06.2026
Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди
Солиқ қўмитаси 102,5 млрд сўм ижтимоий кешбэкни қайтаришни вақтинча тўхтатди
Янгиликлар 14:49 · 03.06.2026
Солиқ қўмитаси 102,5 млрд сўм ижтимоий кешбэкни қайтаришни вақтинча тўхтатди
Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади
Янгиликлар 11:28 · 03.06.2026
Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади
Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Янгиликлар 9:24 · 03.06.2026
Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Янгиликлар 12:05 · 02.06.2026
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Янгиликлар 10:38 · 02.06.2026
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди