Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Авто

Ўзбекистонда март ойида жами 78 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотилди

Март ойида янги енгил автомобиллар савдоси қарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йиллик ҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида

Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақат учта ҳудудда – Жиззах, Андижон ва Самарқанд вилоятларида пасайиш кузатилган.

Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизга ошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқори ўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарё ва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган.

Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобил бозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.

Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат

Март ойида янги енгил автомобиллар савдоси қарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йиллик ҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтага етган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойи якунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатан қарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинни ташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментда фаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган.

Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат

Март ойида иккиламчи бозордаги енгил автомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган.

Электромобиллар бозоридаги ҳолат

Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорларда электромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсиш кузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайд этилган.

Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида 2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсиш қайд этилган.