Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон банклари уч ойда қанча соф фойда олгани очиқланди

Энг юқори фойда кўрсатган банк — Ипотека-банк бўлди. Ундан кейинги ўринларни Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ҳамкорбанк ва Халқ банки эгаллади.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондаги банкларнинг соф фойдаси 5,52 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 61,6% га кўп.

1 апрель ҳолатига жами 34 та банкдан учтаси соф фойдасини 300 млрд сўмдан оширган бўлса, ўтган йилнинг худди шу даврини зарар билан якунлаган Ипотека-банк энг кўп соф фойдага чиққан банк бўлди — 846,4 млрд сўм.

Шу пайтгача ушбу рейтингда етакчиликни сақлаб келаётган Ўзмиллийбанк эса 603,2 млрд сўм билан иккинчи поғонадан жой олди. Кучли учликни 550,04 млрд сўм билан Ўзсаноатқурилишбанк якунлади.

Кўплаб маҳаллий банклар давлат тасарруфида бўлиб, улар нафақат тижорат муассасалари сифатида, балки ривожланишга йўналтирилган ташкилотлар сифатида ҳам фаолият юритади. Бу уларнинг давлат томонидан сезиларли даражада қўллаб-қувватланишини билдиради, бу эса соф бозор шароитида уларнинг даромадлилигини холис баҳолашни қийинлаштиради.

Қуйидаги 6 та банк соф фойдасини 300 млрд сўмдан оширган:

Навбатдаги 11 та банк 100 млрд сўмдан 300 млрд сўмгача соф фойда олган:

Кейинги 12 та банк 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача соф фойда кўрди:

4 та банк 10 млрд сўмгача фойда олди: