Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

8:14 · 26.06.2026

Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади

15:22 · 25.06.2026

Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда

12:52 · 25.06.2026

Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк

10:49 · 25.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредитлар қиммат?

18:07 · 19.06.2026

ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

13:50 · 19.06.2026

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

Рейтингнинг оширилиши Ўзбекистон учун янада қулай шартлардаги инвестицияларни жалб этиш, арзон молиявий ресурслардан фойдаланиш, янги корхоналар очилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини бир поғонага ошириб, Bа2 даражасида белгилади. Рейтинг прогнози эса “ижобий”дан “барқарор”га ўзгартирилди.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, мазкур натижа Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар самарасидир.

Қайд этилишича, рейтингнинг оширилиши Ўзбекистон учун янада қулай шартлардаги инвестицияларни жалб этиш, арзон молиявий ресурслардан фойдаланиш, янги корхоналар очилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Moody’s ҳисоботида айтилишича, рейтингнинг оширилишига Ўзбекистонда институционал ва иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давом этаётгани ҳамда иқтисодиётнинг тобора диверсификация қилинаётгани асос бўлган. Агентлик сўнгги уч йил давомида мамлакат иқтисодий ўсиши ўртача 6,9 фоизни ташкил этганини, бюджет интизоми кучайгани ва давлат зиммасидаги молиявий мажбуриятларни бошқариш яхшиланганини таъкидлади.

Шунингдек, ҳисоботда энергетика ва газ соҳасини либераллаштириш, мустақил регуляторлар ташкил этилиши, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни, корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар рейтингнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатгани қайд этилган. Хусусан, 2026 йил май ойида UzNIF’нинг халқаро фонд бозорларида муваффақиятли дуал листинг ўтказгани инвесторлар ишончи ортаётганининг муҳим белгиси сифатида баҳоланган.

Moody’s прогнозига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2026–2027 йилларда ҳам 6,1–6,3 фоиз атрофида ўсишда давом этади ва бу агентлик рейтинг берадиган давлатлар орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб қолади.

Шу билан бирга, агентлик давлат иштироки юқори бўлган корхоналар ва банкларни ислоҳ қилиш, хусусийлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш мамлакат кредит рейтингини келгусида янада яхшилаш учун муҳим омил бўлиб қолишини таъкидлаган.

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги 2026 йил июнь ойи бошида Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га яхшилаганди.

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Янгиликлар 8:14 · 26.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Янгиликлар 15:22 · 25.06.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда
Янгиликлар 12:52 · 25.06.2026
Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда
Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк
Янгиликлар 10:49 · 25.06.2026
Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк
Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Янгиликлар 14:22 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди
Авто, Янгиликлар 11:20 · 24.06.2026
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди