Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Инфляция даражасини йил якунига қадар 10 фоизгача пасайтириш мақсад қилинган

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Ўзбекистон Марказий банк бошқаруви 21 октябрь куни ўтказилган йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашиб бориши ва нархларни оширувчи омилларнинг сақланиб қолаётгани шароитида йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Шу билан бирга, «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023–2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил 9 декабрь кунига белгиланган.