Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда сунъий мўйна ва шиша ипларга импорт божи нолга тенглаштирилди

Божхона имтиёзи 2024 йил 1 январгача амал қилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президентининг «Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача, жумладан, қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи «ноль» ставкада қўлланилади:

  • сунъий мўйна;
  • зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
  • сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
  • шиша иплар;
  • шиша толали матолар ва бошқалар.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим турдаги мевалар божхона божидан озод этилиши маълум қилинганди.