Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда жисмоний шахслар 2021 йил қанча мол-мулк ва ер солиғи тўлагани ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда 2021 йил октябрь ҳолатига кўра:
- Мол-мулк солиғи тўловчиси сифатида 7 443 782 нафар фуқаро ҳисобга олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 202 491 нафарга кўпроқ;
- Ер солиғи тўловчи жисмоний шахслар эса 6 908 455 нафарни ташкил этмоқда. Бу 2020 йилга нисбатан 289 545 нафарга кўпдир.
Шунингдек, 20 октябрь ҳолатига маҳаллий бюджетларга жисмоний шахсларнинг:
- мол-мулк солиғидан 702,4 миллиард сўм;
- ер солиғидан 1 165,2 миллиард сўм келиб тушди.
Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи тўланиши бўйича энг юқори кўрсаткичлар Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлардан 1 миллион 111 256 нафар, ер солиғи имтиёзларидан эса 298 124 нафар фуқаро фойдаланаётгани маълум қилинди.


