Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 16:50 · 22.10.2021

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш бўйича низом тасдиқланди

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади
Фото: Uznews

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Низомга кўра, ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин.

Қайд этилишича, болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Нафақа 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича 18 ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади. Моддий ёрдам бола (болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади.

Ушбу нафақа тури оилаларга қуйидаги ҳолатларда тақдим этилади:

  • 2021 йил 1 сентябрдан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;
  • 2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Таъкидланишича, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тегишли аризаларга асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади. Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш ва «Ягона реестр» АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.

Бундан ташқари, болалар нафақаси ва моддий ёрдам ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Қарорга кўра, 2022 йил мартгача жисмоний шахсларнинг дала томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилиб, тегишли маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тақдим этиб борилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда жисмоний шахсларга қанча кредит ажратилгани маълум бўлганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди