Зоҳидхўжа Турсунов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Зоҳидхўжа Турсунов бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этучи директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Зоҳидхўжа Орифович Турсунов 1987 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. 2009 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган
Қайд этилишича, Зоҳидхўжа Турсунов меҳнат фаолиятини 2009 йилда Бўка тумани фермер хўжалиги ҳисобчиси сифатида бошлаган. Турли йилларда Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармасида даромадларни башорат ва таҳлил қилиш бўлими бош иқтисодчиси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий соҳани молиялаштириш бўлими бошлиғи, таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи, молия бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Таъкидланишича, Зоҳидхўжа Турсунов тайинловга қадар Тошкент вилояти молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Ўзбекистонда нафақа ва ёрдам пули қандай ҳолларда рад этилиши ҳақида хабар берилганди.


