Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон 9 ойда 1,2 млрд долларлик калава ип экспорт қилди

Ўзбекистон 9 ойда 51 та хорижий давлатга калава ип сотган

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда 9 ойда 464 минг тонна калава ип экспорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда 464 минг тонна калава ип экспорт қилинган. Ўзбекистон 9 ойда 51 та хорижий давлатга 1,2 миллиард долларлик калава ип сотган. Калава ип экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 135 минг тоннага ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп калава ип экспорт қилган давлатлар:

  1. Хитой — 500 миллион;
  2. Туркия — 282 миллион;
  3. Россия — 220 миллион;
  4. Покистон — 48 миллион;
  5. Эрон — 32 миллион;
  6. Польша — 32 миллион;
  7. Миср — 20 миллион;
  8. Украина — 12 миллион;
  9. Беларусь — 11 миллион;
  10. Бангладеш — 6,6 миллион;
  11. Вьетнам — 5,7 миллион;
  12. Португалия — 5,3 миллион;
  13. Германия — 3,8 миллион;
  14. Перу — 3,3 миллион;
  15. Бельгия — 3,2 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилаётган давлатлар рейтинги ҳақида маълумот берилганди.