Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025
Бизнес 12:30 · 09.11.2021

Тошкентда Ўзбекистон ва Австрия ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилди

Форумда энергетика, нефть-кимё саноати, IT соҳаси ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди

Тошкентда Ўзбекистон ва Австрия ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Австрия ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон-Австрия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбирда икки мамлакатдан 100 га яқин тадбиркор, савдо-саноат палаталари ва халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхарт сўзга чиққан. Икки мамлакат делегациялари раҳбарлари инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳаларда муносабатларнинг ишга солинмаган салоҳиятини қайд этиб, ўзбек ва австриялик тадбиркорлар ўртасида шерикликни йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлаган.

Жумладан, энергетика, нефть-кимё саноати, IT соҳаси, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва банк-молия йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг улкан истиқболлари қайд этилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг сезиларли натижалари ҳамда уларнинг ортга қайтмаслиги таъкидланган. Миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш борасидаги изчил чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон билан Австрия ўртасида иқтисодий шерикликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар шакллантирилгани маълум қилинган.

Шу билан бирга, Австрия компанияларининг Ўзбекистоннинг кимё, тоғ-кон саноати ва автомобилсозлик соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишдаги «муваффақият ҳикоялари» ҳам қайд этилган.

Форумда Австрия Федерал Иқтисодиёт палатаси, Австриянинг йирик компаниялари, Ўзбекистоннинг вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирок этган. Ташриф буюрганларга Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тақдимоти ўтказилган. Бизнес-форум давомида «B2B» шаклида учрашувлар ўтказилгани хабарда қўшимча қилинган.

Аввалроқ, Бош вазир ўринбосари Австриянинг Европа ва ташқи ишлар Федерал вазирини қабул қилгани ҳақида хабар берилди. Шунингдек, Европа комиссияси Ўзбекистонга 83 миллион евролик грантлар ажратиши хабар қилинганди.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда