Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Молия 13:10 · 13.11.2021

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига ўгириш якунланди

Давлат тилига таржима қилинадиган МҲХС ҳужжатлари жами 62 та ҳужжатдан иборат

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига ўгириш якунланди
Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан барча МҲХС ҳужжатларининг давлат тилига таржимаси якунланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат тилига таржима қилинадиган МҲХС ҳужжатлари жами 62 та ҳужжатдан иборат бўлиб, умумий ҳажмда 900 варақда 508 255 та сўздан ташкил топган. Бу 25 та Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IAS-International accounting standards), 17 та Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (International Financial Reporting Standards) ва 20 та МҲХСга тушунтиришларни ўз ичига олади.

Кейинги босқичда ўзбек тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатлари бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Ҳужжатлар матни муҳаррир томонидан таҳрирланади ва МҲХС ҳужжатларини Кўриб чиқиш комиссияси (Комиссия) томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли ҳулоса олинади;
  • Комиссия хулосаси олинган ҳужжатлар тўплами МҲХС Фондига юборилади, ушбу ташкилот томонидан кўриб чиқилади ва ўзининг веб-сайтида (ifrs.org) эълон қилади;
  • МҲХС ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори асосида қонунчиликка киритиш бўйича экспертлар комиссияси хулосаси олинади ва Молия вазирлигини тегишли буйруғи билан тан олинади.

Қайд этилишича, шу ҳафтада МҲХС ҳужжатларининг бевосита фойдаланувчилари ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) учун 19-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти «Ходимларнинг даромадлари»нинг давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилди.

Мазкур МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси юзасидан фикр ва мулоҳазаларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

Аввалроқ Молия вазирлиги ACCA билан ҳамкорликда сертификатланган бухгалтерлар сонини ошириши ҳақида хабар берилганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади