Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025
Молия 8:40 · 20.11.2021

Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ходимларга тўланган ижтимоий солиқ суммаси қандай қайтариб олинади?

Солиқ суммасини қайтаришга ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель экани маълум қилинди

Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ходимларга тўланган ижтимоий солиқ суммаси қандай қайтариб олинади?
Фото: «bigland.ru»

Ўзбекистонда 2021 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати солиқларни қайтариб олиш тартиби бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ёш ходим ҳисобот ойида 25 ёшдан ошмаган бўлиши лозим. Шунигндек, ёш ходим узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган бўлиши ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлиши талаб этилади. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган иш берувчининг аризаси рад этилади.

Қайд этилишича, 25 ёшгача бўлган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммасини қайтаришга ариза бериш учун қуйидаги кетма-кетликни амалга ошириш лозим:

  1. Soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетга электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида кирилади. «Хизматлар», «Солиқ мажбуриятлари», «Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш» бўлимлари кетма-кетликда танланади;
  2. Очилган ойнада иш берувчи ҳақидаги маълумотлар автоматик шаклланади;
  3. Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш сўралаётган давр кўрсатилади. Таъкидланишича, 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати — 2023 йил 1 апрель;
  4. Тегишли саналар киритилгач, корхонанинг 6 ой давомида узлуксиз ишлаган 25 ёшгача бўлган ходимлари рўйхати ва ижтимоий солиқ суммаси автоматик тарзда шаклланади;
  5. Маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги, хусусан, ижтимоий солиқ ставкаси, миқдори ва юридик шахснинг банк реквизитлари — пул маблағлари қайтариладиган ҳисоб рақами текширилади;
  6. «Ариза шакллантириш» тугмаси босилади. Сўнгра ариза ва унинг иловаси шаклланади. Иловани сақлаш ва чоп этиш мумкин;
  7. Киритилган маълумотларнинг тўғрилигига яна бир бор ишонч ҳосил қилингач, «Аризани юбориш» тугмаси босилади.

Шунингдек, «Юборилган аризалар» бўлимида ариза ҳолати, ижрочиси ва кўриб чиқиш муддатлари ҳақида тўлиқ маълумотлар акс эттирилади. Ариза 5 иш кунида ўрганиб чиқилади.

Бундан ташқари, тақдим этилган ариза барча талабларга жавоб берса, 1 иш куни ичида шакллантириладиган солиқ органларининг тегишли хулосаси билан бирга Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначиликка юборилади.

Шунингдек, 25 ёшгача бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тартиби бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олиш бўйича ушбу видеоқўлланмадан фойдаланиш тавсия этилади.

Аввалроқ Сардоба фожиасида зарар кўрган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Сурхондарёдаги 4 та туманда тадбиркорлик субъектлари айрим солиқлардан озод қилиниши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда