Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда 2022 йилги давлат бюджети харажатларининг таркиби эълон қилинди

Давлат бюджети харажатлари 214,8 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,6 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда

Фото: «fishki.net»

Ўзбекистонда 2022 йилги давлат бюджети ҳаражатларининг таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун бюджет — 2022» (лойиҳа) нашрида сўз боради.

Маълум қилинишича, 2022 йил учун давлат бюджети харажатлари 214,8 триллион сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25,6 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда. 2021 йилда эса бу кўрсаткич 190,8 триллион сўм ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 26,4 фоиз ҳисобида бўлиши кутилмоқда.

Инфографика: «Фуқаролар учун бюджет — 2022»

Шунингдек, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида ривожлантириш тармоқ дастурларини амалга оширишга йўналтириладиган маблағларни ошириш режалаштирилмоқда.

Инфографика: «Фуқаролар учун бюджет — 2022»

Қайд этилишича, 2022 йилда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 105 триллион 503,2 миллиард сўм ёки давлат бюджети умумий харажатларининг 49,1 фоизи ҳисобида
йўналтириш режалаштирилмоқда.

«Аввалги йиллар каби ижтимоий харажатларнинг аксарият қисмини таълимга харажатлар (44,5 фоиз) ташкил этиши кутилмоқда. 2022 йилда таълимга жорий йилдаги кутилаётган ижрога нисбатан 6,5 триллион сўмга кўп бўлган 46,9 триллион сўмни йўналтириш режалаштирилмоқда», дейилади лойиҳада.

Аввалроқ Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларнинг бюджет тушумларидаги улуши прогноз қилинганди.